Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади

09.06.2017
63 марта ўқилди
Ўзбекистонда таълим сифатини назорат қилувчи инспекция очилади

Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов Халқаро Пресс-клуб йиғилишида маълум қилди.

"Олий таълим тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси очилади. Идоранинг асосий мақсади – таълим ва ўқув-тарбия жараёнлари сифати устидан самарали давлат назоратини ўрнатишдир", – деди И.Маджидов.

Шунингдек, таълим даргоҳлари ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида хорижий муассасалар билан биргаликда "икки диплом" (Double Degree) интеграцияланган магистрлик дастурлари, иқтидорли ўқитувчилар учун академик ҳаракатлар (Academic Mobility Programs) лойиҳаларини жорий этиш, шунингдек, 1 семестр давом этувчи талабалар алмашинуви (Student Exchange and Mobility Programs)ни йўлга қўйиш таклиф этилмоқда.

Олий ўқув юртларига қабул квоталари 18 фоизга ошириш ва ОТМлар ўқув дастурларига камида 350 юқори малакали мутахассислар, ўқитувчи ва олимларни жалб қилиш кўзда тутилган.

"Қабул квотаси ўтган йилга нисбатан деярли 10 мингтага, 57 907 дан 66 316 тага кўпайтирилди. Шунингдек, тўлов-контракт пулининг оширилган ставкаси бўйича қўшимча қабул жорий этилмоқда. 2016 йилда таxминан 663 минг киши ОТМларга ҳужжат топширган бўлса, бу йили абитуриентлар сони 700 мингдан ортиқ бўлиши кутилмоқда. ОТМ талабалари сонини кўпайтириш, ўз ўрнида, етук маънавий ва интеллектуал салоҳият ва мустақил фикрга эга қилиб тарбиялаш орқали давлат ёшлар сиёсатини амалга оширишда ёрдам беради", – деб қўшимча қилди И.Маджидов.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайдиСаломатлик

Она сути ўрнини энг сифатли сунъий озуқалар ҳам босолмайди

Она сути – гўдаклар учун энг мукаммал озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилувчи антитаналар мавжуд. Шу боис халқаро ҳужжатларда гўдакларни 6 ойгача ис

11.10.2024906