Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади

31.03.2017
55 марта ўқилди
Ўзбекистонда саратонга чалинган беморлар учун хоспислар қурилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йилга қадар саратон касаллигининг энг сўнгги босқичини бошдан кечираётгаен беморларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни режалаштирмоқда.

"Айни вақтда бизда ҳали унчалик ривожланмаган – хоспислар масаласини ҳал этишни режалаштиряпмиз. Бу мантиқан тўғри: онкология бор жойда, хоспислар ҳам бўлиши лозим", – деб айтган Республика онкология илмий маркази раҳбари Мирзағолиб Тиллашайхов.

Ўзбекистонда бир неча йил аввал "Кексаларни эъзозлаш йили" Давлат дастури доирасида бу масала кўтарилган. "Эндиликда онкология хизматини ривожлантириш дастури доирасида 2020 йилга қадар тўрт регионла хоспислар қурилиши масаласини кўтариб чиқдик. Тиббий муассасалар – Тошкент, Урганч, Фарғона ва Самарқандда қурилиши режалаштирилган. Хоспислар айнан саратон касаллигига чалинган беморлар учун мўлжалланиб қурилади, негаки, бу дардга чалинган беморлар касалликнинг энг сўнгги босқичида ҳам даволаш ва парваришда алоҳида ёндашувни талаб қиладилар", – дея қўшимча қилган у.

Республика онкология илмий маркази раҳбарининг сўзларига кўра, шунингдек, барча онкология диспансерларида паллиатив даволаш бўлимларини ташкил қилиш режалаштирилмоқда. Яъни, касалликни даволаш мумкин эмаслиги аниқ бўлгач, даволаш – оғриқ синдромларини юмшатишга ва бу билан бемор ҳаёти сифатини яхшилашга қаратилган бўлади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.20241132
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.20241123