Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда олийгоҳ мақомидаги илк мадраса рўйхатдан ўтказилди

14.06.2017
46 марта ўқилди
Ўзбекистонда олийгоҳ мақомидаги илк мадраса рўйхатдан ўтказилди

Ўзбекистонда Бухоро вилоятидаги Мир Араб олий мадрасаси диний олий таълим муассасаси сифатида Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди, деб хабар берди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита вакили.

"Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Мир Араб" олий диний таълим муассасаси ташкил этилди ҳамда республика Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди", – деди қўмита вакили.

Унинг айтишича, келаётган ўқув йилида мадрасага 50 нафарга яқин талаба қабул қилинади, улар динлар тарихи ва назарияси, ислом ҳуқуқи ва араб тилини ўрганадилар. Қўмита вакили Шавкат Мирзиёев март ойида вилоятга уюштирган сафари чоғида XVI асрда қурилган Мир Араб мадрасасининг мақомини тиклаш зарурати ҳақида айтиб ўтганлигини билдирди.

"Ўзбекистондаги илк ислом олий таълим муассасаси ислом дини асосларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш ҳамда мамлакатда диний бағрикенгликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади", – деди агентлик вакили.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда мингга яқин талабалар ўрта махсус таълим муассасаси мақомига эга тўққиз мадраса, Тошкент ислом институти ва Тошкент ислом университетида диний ва дунёвий билимлардан сабоқ олмоқдалар.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681