Ўзбекистонда инсон тана аъзоларини кўчириш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида инсон органлари, тўқималари ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш ҳақида қонун лойиҳаси умумуй муҳокамага ҳавола этилган.
Қонун лойиҳаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тайёрланган. Конун лойиҳаси 5 бўлим, 22 моддадан иборат.
Қонуннинг асосий мақсади — замонавий фан ва тиббиёт амалиёт ютуқларини ҳисобга олган ҳолда инсон органлари, тўқима ва (ёки) ҳужайраларини трансплантация қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Қонун лойиҳасида асосий тушунчалар қайд этилган бўлиб, Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатлари, трансплантация органларини олувчи, тайёрловчи, сақловчи, транспортировка ва трансплантация қилувчи муассасаларга аниқлик киритилган.
Шунингдек, трансплантация қилинувчи органларнинг шарти ва тартиби белгиланган.
Трансплантация — бу ўлган одам ёки тирик донор — ўзининг ҳаёт функцияларини бажаришга қодир бўлмаган одамлардан етишмайдиган ёки жароҳатланган органлар, тўқималар ва (ёки) ҳужайраларни касал инсонга хирургик муложалар йўли билан кўчириш ёки манипуляция қилиш ҳисобланади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларБошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли
Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош
