Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилади

30.06.2017
39 марта ўқилди
Ўзбекистонда илк бор АҚШдаги нуфузли университет факультети очилади

Жорий йилнинг 27 июнь куни АҚШнинг Вебстер (Webster) университети вице-президенти Питер Маҳер Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетигаташриф буюрди.

Ташриф давомида ташкил этилган учрашув давомида ҳар икки Университетлар ўртасида имзоланган Меморандум бандларини бажариш мақсадида, Webster университетининг халқаро таълим дастури асосида ТАТУда факультет ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бошланғич музокаралар натижасида, “Ахборот технологиялари (Информатика, Киберхавфсизлик)”, “Медиа коммуникация (Телевизион технологиялари)” йўналишлари бўйича бакалавриатдастурини ўқув жараёнига тадбиқ этиш юзасидан келишиб олинди.

28 июнда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида АҚШнинг Webster университети таълим ишлари, халқаро кампус ва ташаббуслар бўйича вице-президенти Питер Маҳер билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Webster университети ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университетлари ўртасида АКТ соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик муҳокама қилинди. Хусусан, биргаликда талабалар учун таълимий ва талаба алмашинув дастурларини, шунингдек илмий тадқиқотларни ташкил қилишда истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.20251417