Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўзбекистонда 50 минг сўмлик янги купюралар муомалага киритилади

14.08.2017
47 марта ўқилди
Ўзбекистонда 50 минг сўмлик янги купюралар муомалага киритилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисидаги ахбороти эълон қилинди.

2017 йилнинг 22 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қиймати 50000 сўм бўлган банкнот кўринишидаги янги пул белгиларини муомалага чиқаради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгилари 144 х 78 мм. ўлчамдаги ҳимояланган қоғозда тайёрланган.

Банкнотнинг ўнг тарафидаги кенг оқ рангли сатҳда Ўзбекистон Республикаси Герби ва “50000” рақами кўринишида сув белгиси мавжуд.

Оқ рангли сатҳнинг чап тарафидан қоғоз қатламида “Дарча” ва “3Д” эффектли юзага чиқиб, ичкарига ботувчи эни 4 мм. бўлган ҳимоя ипи ўтказилган.

Банкнот олд томонининг марказида Мустақиллик майдонидаги “Эзгулик” аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган.

Чап юқори қисмида “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI” ёзуви мавжуд. Ушбу матн “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмали такрорланувчи микроматнли чизиқ билан ажратилган.

Микроматнли чизиқ остида “O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART” матни акс этган.

Матн остида тўқ яшил рангдаги Ўзбекистон Республикаси Герби тасвирланган.

Банкнот чап тарафининг пастки қисмида 50000 рақами ва “ELLIK MING SO‘M” ёзуви мавжуд бўлиб, банкнотнинг қийматини билдиради.

Юқоридаги барча тасвирлар ва ёзувлар бўртиб туради, ушлаб кўрилганда сезилади.

Марказда Ўзбекистон Республикасининг ҳошиланган харитаси жойлашган бўлиб, унинг фони “O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI” сўз бирикмали такрорланувчи микроматн кўринишида ишланган.

Чап тараф пастки қисмидаги ва оқ рангли сатҳда жойлашган “50000” рақамлари тепасида еттита рақамли номери билан икки лотин ҳарфидан иборат серияси жойлашган.

Оқ рангли сатҳнинг юқори қисмидаги махсус белги арка тасвири кўринишида бўлиб, ёруғликка қаратилганда арканинг ранги банкнот орқа томонидаги рангли фон билан тўлдирилади.

Арканинг остида банкнот чиқарилган йил “2017” кўрсатилган.

Оқ рангли сатҳнинг пастки қисмида кўриш бурчагига қараб рангини бронза рангидан яшил рангга ўзгартирувчи ва ушлаб кўрилганда билинадиган бўртиб турувчи “50000” рақами мавжуд.

Банкнотнинг орқа томони чап қисмидаги оқ рангли сатҳда сув белгилари кўринади. Оқ рангдаги сатҳнинг юқори қисмида арка тасвири мавжуд бўлиб, ёруғликда кўрилганда банкнот олд қисмидаги тасвир билан бир-бирини тўлдиради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимларИқтисод

ОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар

Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис

29.11.20241250
Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?Иқтисод

Янги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?

Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати

04.10.20241124
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244