Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ

25.08.2015
47 марта ўқилди
ЎЗБЕКИСТОН – УМУМИЙ УЙИМИЗ

Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекис­тоним!” шиори остида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган мазкур тадбир Рес­публика Байналмилал маданият маркази, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилди. Унда юртимизда фаолият кўрсатаётган миллий маданият марказлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, бадиий жамоалар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Тадбир доирасида миллий маданият марказлари томонидан тасвирий ва амалий санъат асарлари, миллий таомлар ва либослар кўргазмаси ташкил этилди. Турли халқларга хос урф-одатлар намойиши, миллий маданият марказлари қошидаги фольклор жамоаларнинг куй-қўшиқлари барча иштирокчиларга байрамона кайфият бахш этди.

Теглар:#2015/34

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирладиМаданият

ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади

Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди.       Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило

12.09.2022309
Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилдиМаданият

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди

7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен

08.01.2021256