Франция пойтахти Париж шаҳрида 20 сентябрь куни “IFTM Top Resa – 2016” халқаро сайёҳлик кўргазмаси очилди. Унда Ўзбекистон туристик салоҳияти кенг намойиш этилмоқда.
“IFTM Top Resa” дунёдаги энг йирик ва нуфузли халқаро кўргазмалардан. Маълумотларга қараганда, бу йил мазкур тадбирда АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Бразилия, Россия, Беларусь, Вьетнам, Ҳиндистон, Исроил, Эрон ва бошқа мамлакатлардан бир ярим мингдан зиёд сайёҳлик фирма ва компанияси ўз хизматларини таклиф этмоқда. Кўргазма сайёҳлик саноатининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган.
“IFTM Top Resa – 2016” халқаро кўргазмаси жаҳон жамоатчилигини мамлакатимиз сайёҳлик саноати имкониятлари билан кенг таништириш, хорижнинг сайёҳлик компаниялари билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, икки ва кўп томонлама манфаатли шартномалар тузиш, туристик бизнес ривожининг тенденцияларини аниқлаш, жаҳон сайёҳлик бозоридаги янгиликлар ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиш, бу борада ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
ТУРКСОЙ ўзбек журналистларини тақдирлади
Ўзбекистондаги Ҳайдар Aлиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказида ўзбек журналистларига ТУРКСОЙнинг мукофотлари топширилди. Тадбирда ТУРКСОЙ ташкило
МаданиятТошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди
7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен
