РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимиздаги олижаноб фазилатларни, шукроналик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик каби эзгу қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:
- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2017 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 26 июнь душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2017 йил 26 июнь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.
- Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа мутасадди идоралар, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга оширсин.
- Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СиёсатЎзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик
В. М. ЧУДАКОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамко
СиёсатЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳ
СиёсатМамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади
Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру
СиёсатНЕФТ ВА ГАЗ СИЁСАТИ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбарияти иштирокида "Ўзбекистон нефть ва газ сиёсати муаммолари ва истиқболлари, шунингдек аҳолини энергия
