Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

02.05.2013
60 марта ўқилди
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

Мамлакатимизда соғлиқни сақлашни ривожлантириш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғ­лом авлодни шакллантириш ва тарбиялашда оиланинг ролини кучайтириш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишдаги катта хизматлари учун фахрий унвон берилсин:

“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими”

Инамова Светлана Турсуновна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жам­ғармаси бошқаруви раиси

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғ­лом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш ишига қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Нурметова Реймажон Абдуллаевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Боғот тумани таянч пункти директори, Хоразм вилояти

Юлдошев Даврон – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Нурота тумани таянч пункти директори, Навоий вилояти

II даражали “Соғлом авлод

учун” ордени билан

Пашакулова Сакина Аббасовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жам­ғармасининг Ангрен шаҳар таянч пункти директори,Тошкент вилояти

Усманова Юлдузхон Маматқуловна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Сирдарё вилояти минтақавий филиали директори

“Дўстлик” ордени билан

Джамбекова Сияре Сулеймановна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий маркази шифокори

Нетесова Ирина Евгеньевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси бош ҳисобчиси

Раҳмонова Раҳима Рашидовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Самарқанд вилояти минтақавий филиали директори

“Шуҳрат” медали билан

Артиқов Хайрулло Далолович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Наманган шаҳар таянч пункти директори, Наманган вилояти

Бойиров Баҳриддин Ўралович – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жам­ғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали директори

Ибрагимова Мунаввар Ибрагимовна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Бухоро вилояти минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси ҳамшираси

Тошпўлатова Масуда Джураевна – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармасининг Олмазор тумани таянч пункти директори, Тошкент шаҳри

Теглар:#2013/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорликСиёсат

Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ўртасидаги ҳамкорлик

В. М. ЧУДАКОВ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАШРИФ БУЮРДИ Халқаро атом энергияси агентлигининг мустақил ҳукуматлараро ташкилот сифатидаги фаолияти — атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида ҳамко

20.08.2019221
ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИСиёсат

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР БИЛАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сонли қарори ҳ

08.07.2019132
Президент Фармонига мувофиқ қуйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:Сиёсат

Президент Фармонига мувофиқ қуйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

– шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга; – cоғлиқни сақлаш тизимининг асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига; – бир қатор инфе

06.12.2018100
Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриладиСиёсат

Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

Қарорга шарҳ Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил 27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавиру

31.05.2021265