Ўзбекистон – оналар ва болалар саломатлигига ғамхўрлик кўрсатаётган мамлакат
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш хусусида қабул қилинган қарорлар ва дастурлар ижросини таъминлаш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан биридир. Ана шу эзгу ишларни амалга оширишда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир қатор хайрли ишларни амалга оширмоқда. 1993 йилда ташкил этилиб, айни вақтда эл саломатлиги йўлида камарбаста бўлаётган жамғарманинг 20 йиллигини нишонлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Дунёнинг қатор мамлакатларидан келаётган делегациялар бугун юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ишларга юксак баҳо беришмоқда.
Томас Якобс, “Фриденздорф Интернейшнл” халқаро ташкилоти раҳбари (Германия):
– Ҳар гал юртингизга келганимда бу ерда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кўриб лол қоламан. Айниқса, мамлакатингиз пойтахти қисқа давр оралиғида таниб бўлмас даражада ўзгача қиёфа касб этди. Қолаверса, бугун Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир қилинаётган амалий ишлар нафақат юртингизда, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда, чуқур ўрганилмоқда. Юртингизда бўлиб ўтган Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: “Соғлом она – соғлом бола” халқаро симпозиуми, тиббиётга доир кўргазмалар бунинг яққол тасдиғидир.
Айни пайтда дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларига экологик муаммолар, турли касалликлар, оналар ва болалар ўлими жиддий хавф солмоқда. Бу эса нафақат ўша мамлакатларнинг, балки бутун инсоният олдида ечимини кутиб турган жиддий муаммолардир. Қувонарлиси, мамлакатингиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ бу борадаги муаммоларни бартараф этишга жиддий эътибор қаратди. Натижада, Ўзбекистон оналар ва болалар саломатлигига ғамхўрлик кўрсатаётган дунёдаги етакчи давлатлардан бирига айланди.
Пак Пёнг Рёль, “KOFIH” халқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти Вице-президенти (Корея):
– Мен бир неча бор Ўзбекистонда бўлганман. Ҳар гал келганимда юртингизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланаман, янги ғоялар оламан. Ҳукуматингиз томонидан тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибор ва бу борада амалга оширилаётган ишлар эса таҳсинга лойиқ.
Ўзбекистон ва Корея давлатлари ўртасида кўплаб соҳалар сингари соғлиқни сақлаш жабҳасида ҳам мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим-ки, икки томонлама ҳамкорлик алоқалари натижасида ҳар икки давлат соғлиқни сақлаш соҳасида фикр ва тажриба алмашиш, шифокорлар малакасини ошириш тиббий хизмат сифатининг юксалишига ёрдам бермоқда. Барча саъй-ҳаракатларимиз оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларXXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор
Тиббий сабоқларБолага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?
Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад
Тиббий сабоқларБолалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?
Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйича болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат
