Республика Болалар кутубхонасида мактаб ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон мўъжизалари” ижодий ишлар танлови ўтказилди.
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш масаласи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларда муҳим ўрин тутади.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган ижодий лойиҳалар, кўрик-танловлар ҳам ана шу мақсадга хизмат қилаётир. Мазкур вазирлик ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган “Ўзбекистон мўъжизалари” республика кўрик-танловида умумтаълим мактабларининг беш минг нафарга яқин ўқувчиси иншо, фотоальбом, видеолавҳа ва расм йўналиши бўйича иштирок этди.
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 18-мактаб ўқувчиси Жавоҳир Тўхтасинов иншо йўналишида биринчи ўринни олди. Жиззах вилояти Зомин туманидаги 41-мактаб ўқувчиси Дилдора Алибоева фотоальбом ва видеолавҳа йўналиши бўйича, Хоразм вилояти Хива туманидаги 7-мактаб ўқувчиси Насиба Руминова расм йўналиши бўйича ғолиб чиқди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
Жамият“Болалар ва ёшлар учун дўстона шаҳарлар” глобал ташаббуси Ўзбекистонда
Айни пайтда Республикамиз аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил этади. 20 йилдан сўнг бугунги болалар ва ёшлар Ўзбекистон тарихидаги энг катта ишчи кучига айланади. Бугун ёш авлоднин
