Ёшлар ижод саройида “Тошкент қувончлари” IV Халқаро болалар расмлари биенналеси бошланди.
Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар, Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу халқаро кўргазманинг очилишида маданият ва санъат намояндалари, мусаввирлар, ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.Нуриддинов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ўқувчи-ёшларнинг ижодий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ва улар қалбида эзгу ғояларни мустаҳкам қарор топтиришда санъатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Мамлакатимизда ўтказилаётган кўплаб ижодий лойиҳалар, бадиий кўргазмалар, тасвирий санъат ҳафталиклари ўғил-қизларнинг истеъдодини юзага чиқариш, тўғри йўналтириш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.
2006 йилдан буён ўтказилаётган “Тошкент қувончлари” халқаро биенналесидан кўзланган асосий мақсад болалар ижодини қўллаб-қувватлаш, қобилиятли ўғил-қизларни рағбатлантириш, уларнинг ўз иқтидорини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратишдан иборат. Мазкур халқаро кўргазма хориждаги ўқувчи-ёшларнинг халқимиз ҳаёти, миллий урф-одатларимиз ва қадимий шаҳарларимиз ҳақидаги тасаввурларини янада бойитишга ҳам хизмат қилмоқда.
Бу йилги кўргазмага 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёш ижодкорлар билан бирга АҚШ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Руминия, Латвия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Сингапур, Озарбойжон, Украина сингари ўттизга яқин мамлакат болаларининг икки мингдан ортиқ ижодий иши тақдим этилган. Уларнинг ижодий ишлари “Болалик дунёси”, “Менинг Ватаним”, “Мен яшаётган дунё”, “Менинг орзум”, “Мен билган Ўзбекистон” сингари мавзулар бўйича намойиш этилмоқда.
Ҳасан Зиёдуллаев Тошкент шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 5-синфида ўқийди. Унинг расмлари жорий йилда Германияда ўтган халқаро болалар расмлари кўргазмасида махсус дипломга сазовор бўлди.
– “Тошкент қувончлари” биенналесида “Гўзал Ватаним”, “Тулпорлар”, “Менинг орзум” деб номланган туркум расмларим билан иштирок этяпман, – дейди Ҳ.Зиёдуллаев. – Унда жонажон Ватанимизнинг табиати, обод шаҳар ва қишлоқларимиз, ўзим билим олаётган мактаб манзаралари тасвирланган. Бу кўргазмада юртимиз ва хорижлик тенгдошларим ижоди, уларнинг орзулари, она юртимиз ҳақидаги тасаввурлари билан танишяпман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
МаданиятЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди
ЖамиятРақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди. Турмуш тарзим
СпортБодибилдинг ва жисмоний спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати
Тошкентдаги «Ҳумо Арена» спорт мажмуасида бодибилдинг бўйича ХII жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақада 150 дан ортиқ делегация вакиллари иштирок этаяпти. – Юртбошимизнинг спор
МаданиятБИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на
