Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“ЎЗБЭКИСТОН – БОЛАЛАР НИГОҲИДА”

10.10.2014
63 марта ўқилди
“ЎЗБЭКИСТОН –  БОЛАЛАР НИГОҲИДА”

Яқинда газетамиз жамоасини бир хушхабар қувонтирди ва барчамизга ижодий ҳамда кўтаринки руҳ бағишлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги "Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан "Соғлом авлод" газетаси таҳририятига "Ўзбекистон – болалар нигоҳида" ҳафталик саҳифа ҳамда "Менинг муассасам – менинг оилам" танлови" номли лойиҳани бажариш учун давлат гранти ажратилди.

Бундан аввал ҳам газетамиз икки маротаба мазкур фонд томонидан лойиҳа олишга муваффақ бўлган эди. 2010 йилда "Инновацион технологияларнинг ёш соҳиблари –2010" номли лойиҳани бажариш учун ҳамда 2012-йилда "Озод юрт болалари" клубини ташкил этиш лойиҳаси учун грант маблағлари ажратилган эди.

"Ўзбекистон – болалар нигоҳида" ҳафталик саҳифа ҳамда "Менинг муассасам – менинг оилам" танлови номли лойиҳанинг мазмун-моҳияти "Соғлом бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, жумладан, ота-она қаровисиз қолган, шунингдек, имконияти чекланган болалар муаммоларини ўрганиш ва бу ҳақда мақолалар тайёрлаб, газетада мунтазам ёритиб боришдан иборатдир. Энг асосийси, "Меҳрибонлик" ва "Мурувват" уйлари тарбияланувчиларининг юртимиз ва ўзлари камол топаётган муассаса ҳақидаги фикрлари, бу йўналишдаги муаммолар – улар билан суҳбатлар ҳамда кичкинтойлар, ёшлар ижодларидан намуналар бериб борилади. Пировардида, ёшлар ва болалар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга, соғлом фикрлаш кўникмасини шакллантиришга, истеъдодини йўналтиришга, маънавиятини юксалтиришга, жумладан, эл-юртга, оилага, дўстларга муҳаббат руҳида тарбиялашга кўмаклашилади.

Зеро, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари қатори оммавий ахборот воситаларининг ҳам муҳим ўрни бор. Шу боис газетада "Ўзбекистон – болалар нигоҳида" рукни билан саҳифа ташкил этилади. Шунингдек, жамиятнинг маънавияти ногиронларга – имконияти чекланган инсонларга бўлган муносабат билан ҳам белгиланади. Шу сабабли "Меҳрибонлик" уйларидаги ва имконияти чекланган болалар муассасаларидаги шарт-шароитлар, болаларга яратилаётган имкониятлар, давлатимизнинг ғамхўрлиги, шунингдек, бу соҳадаги муаммолар қаламга олинади ва мунтазам ёритиб борилади.

Лойиҳа якунида махсус тадбир уюштирилиб, ўз истеъдодини намоён этган болалар, кичкинтойлар, ёшлар рағбатлантирилади.

Мавзуга оид мақолаларни "Соғлом авлод" газетаси йил давомида чоп этиб боради. Ушбу саҳифа орқали мамлакатимиздаги барча "Меҳрибонлик" ҳамда "Мурувват" уйларини, "СОС – Ўзбекистон болалар маҳалласи"ни ва имконияти чекланган болалар муассасаларидаги фаолиятни қамраб олиш имконияти пайдо бўлади. Болалар билан суҳбатлар, болалар ижодидан наъмуналар ёритилиши билан бирга педагоглар билан ҳам суҳбатлар бериб борилади.

Теглар:#2014/41

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322