Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Ўзбекистон акушер-гинекологларининг IX съезди ўтказилди.
Унда мамлакатимиз илмий-амалий тиббиёт марказлари олимлари, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар, Россия, Германия, Беларусь, Италия, Испания, Чехия, Туркия, Исроил, Мексика ва Украина сингари мамлакатлардан келган етакчи мутахассислар қатнашди.
Ўтган қисқа фурсат ичида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари билан беш маротаба учрашув ўтказилгани, давлатимиз раҳбарининг соҳани комплекс ривожлантиришга қаратилган ўттиздан ортиқ фармон ва қарорлари эълон қилингани мамлакатимизда тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида эканлигининг тасдиғидир.
Ўтган давр мобайнида “Соғлом она – соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди. Мамлакатимиздаги туғруқхона муассасаларини жиҳозлашга 2017 йилда 17 миллион АҚШ доллари сарфланган бўлса, 2018 йилда 50 миллион АҚШ доллари ажратилиши кўзда тутилмоқда. 2017 йил инвестиция дастури доирасида 73,6 миллиард сўм маблағ эвазига Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги 8 та 764 ўринли перинатал марказлар, шаҳар туғруқ комплекси ва болалар шифохонасида ҳамда 13 та туман тиббиёт бирлашмасининг 961 ўринли туғруқ комплекси ва болалар бўлимларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон акушер-гинекологларининг IX съездида кўп йиллар мобайнида ўзининг самарадорлиги, илмий исботланган оналар ва болалар муҳофазаси миллий модели ҳамда акушерлик, гинекология ва перинаталогия соҳасидаги долзарб, илмий ва амалиётда татбиқ этилиши кўзда тутилган масалалар муҳокама қилинди.
Халқаро мутахассислар иштирокидаги тадбир соҳада фаолият кўрсатувчи шифокорлар касб маҳорати ва билим савиясини кўтариш билан бирга, ҳомиладорлар, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилашга, илмий янгиликларни кенг оммалаштириш ва амалиётда татбиқ этишга хизмат қилади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Саломатлик«Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» умуммиллий ҳаракати нималарни ўз ичига олади?
2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фа
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
