
Олимлар ўз-ўзини маълум бир вақтдан кейин йўқ қилиб юборувчи янги материални яратди. Тахминларга кўра, бу фармакология бозори ҳамда чиқиндиларни қайта ишлаш саноатида инқилобга олиб келиши мумкин.
Тадқиқот устида Германиянинг Мюнхен техника университети кимойгарлари ишлади. Натижалар борасидаги ҳисобот Nature Communications журналида чоп этилди. Материал супрамолекуляр деб аталувчи молекулалардан ташкил топган. Уларга ўзининг дастлабки шаклини сақлаб қолишлари учун унчалик катта бўлмаган энергия зарур бўлади. Шундан сўнг энергия тугайди, молукулалар деформацияланади, материал эса парчаланиб ўзини ўзи йўқ қилади.
Бунга қадар инсон ҳаёт тарзи оқибатида пайдо бўлган чиқиндилар йиллар давомида йиғилиб ётарди, ёки янги маҳсулот ишлаб чиқаришда керак бўладиган материаллар тайёрлаш учун қайта ишланарди. Булар атроф муҳитни ифлослантирибгина қолмай, кўп вақт, энергия ва материал сарфига олиб келади. Янги ихтиро эса чиқиндиларни қайта ишлашни қисман бекор қилишга олиб келиши мумкин.
Ҳозирча олимлар ушбу материалдан овқат ҳазм қилиш тизимининг маълум қисмлари учун керак бўладиган дори востиларини етказиб беришда фойдаланишни режалаштирмоқда. Дори воситаси жойлашган қобиқ организмдаги керакли органга бориб етганида парчаланади. Бундан ташқари ихтиро ўчиб кетадиган сиёҳларни яратишда ҳам ишлатилиши мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ИқтисодОИТСга қарши курашиш тизимини рақамлаштириш: инновациялар, долзарб муаммолар ва амалий ечимлар
Бугунги кунда мамлакатимизда ОИВ/ОИТС касаллигига қарши курашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги “Одамнинг иммунитет танқис
ИқтисодЯнги лойиҳа: малина қандай етиштирилмоқда?
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштиришда илғор ютуқларга эришилмоқда. Жумладан, 2023 йилда "Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшимча қиймат занжири ярати
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
