Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади

10.08.2018
257 марта ўқилди
Ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари бўйича психиатрия муассасалари хабардор қилинади

Энди ички ишлар органлари ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.

Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида вазирликнинг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Низомга мувофиқ, Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан ўша шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.

Борди-ю, мазкур ҳолат соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, улар бу ҳақда ўзи жойлашган манзилдаги ички ишлар органларига тезкор маълум қилишлари керак.

Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд қилингани аниқланганда, унга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.

Шунингдек, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан ҳисобот тайёрланиб, тегишли тартибда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.

Ҳисоботлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилиб, ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.

ЎзА

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?Табобат

Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о

27.09.2024562
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.20241681