Кўзёшлар билан хайрлашаётган Нигора онасининг бағридан чиққиси келмас, Сурайё опа ҳам қизалоғини қучоғидан айира олмасди. Отасининг уларга қараб кўнгли бузилди-ю, ўзини базўр тутиб:
– Йиғлама қизим, йиғлама! Шифохонадан тузалиб қайтасан. Унгача ойижонинг сени кўргани тез-тез бориб туради, – дея аёлига юзланди-да, – тўғрими онаси, – деб қўйди.
Дадаси ва акаси йўлга ҳозирланар экан Нигорани аста кўтариб, автоуловнинг орқа ўриндиғига ўтқазишди. Машина енгил қўзғалиб тошлоқ йўллардан кета бошлади. Ортда қолган онаизор маъюс нигоҳларини машина томон қадаб, Нигоранинг кўнгли чўкмасин дея, оғир бўлса-да, базўр жилмайди. Сўнг узундан узоқ дуо қилди.
Аёлининг ҳолатини яхши тушуниб турган Шокир аканинг кўзларига ёш қалқиди. Қизига сездирмаслик учун дарҳол дастрўмоли билан уни артди. Машина кабинасига жимлик чўкди. Орадаги сукунатга бироз кўтаринкилик бағишлаш мақсадида Шокир ака радио муруватини буради-да, янграётган шўх қўшиққа ўзи ҳам жўр бўлди.
Машина шу зайлда шаҳарга қатнайдиган автобуслар бекатига етиб келди. Кун бироз қизиган, бекат эса одамлар билан гавжум. Ҳамма шаҳарга ошиқади. Йиғилганлар бир-бирига навбат бермай, автобусларга чиқиш пайида. Эндигина бекатга келган автобусга ошиқаётган тартибсиз одамларни бироз ҳовуридан тушириш мақсадида бир аёл “Ҳой барака топгурлар, шошиб инсофларингни ерга тушириб қўйманглар. Керак бўлади-я, аввал нуронийларга, сўнг болаларга йўл беринг”, – дея баланд овозда йўловчиларга мурожаат қилди. Одамлар ҳам ўз ҳолатидан хижолат бўлиб, бироз орқага тисланди. Автобусга одамлар тартиб билан бирин кетин чиқа бошлади. Шокир ака ҳам Нигорани кўтарганича ўғли билан автобус салонига чиқиб жойлашишди.
– Яхшимисан? Чарчамадингми? Бироз ҳоригандирсан-а? Сенга ул-бул егулик олиб келаман, – дея ота ўғли билан пастга тушди. Шу тобда оғир бўғчасини елкасига ортганича бир аёл автобусга шошиб чиқди-ю атрофга аланглади. Бўш ўриндиқ қолмаганидан хафсаласи пир бўлиб, бир ўриндиқни банд этган Нигорага юзланиб, “Тавба ҳозирги ёшларга ҳайронсан. Катталарга жой бераман демайди-я. Биз ёшлигимизда автобуснинг у бурчагида туриб, бу бурчагидаги катталарга жой берардик”, – дея жаврай кетди. Унинг сўзларига салондаги аёллар ҳам қўшилди. Улар анча вақтга қадар Нигоранинг тарбиясизлигини муҳокама қилишди. Ҳолатидан бироз хижолат чеккан қиз кўзларини маъюс ерга қадади-да, бир сўз айта олмади. Кўзларидан мунчоқдек ёшлар юмалади.
Сал ўтмай, одамлар билан лиқ тўлган автобус жойидан қўзғалди. Кимдир ишга, кимдир савдо учун, яна кимлардир бошқа юмуш билан шаҳарга отланган. Қизалоғини шифохонага элтаётган Шокир ака эса Нигоранинг кўнглини кўтариш мақсадида йўл-йўлакай унга ажойиб латифалар, ривоятлар айтиб борди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
