
Оёқ тирноқларидаги замбуруғ – энг кенг тарқалган касаллик. Бу касалликнинг белгилари: бармоқларнинг шишиши, сарғайиши, тирноқларнинг яллиғланиши ва уваланиши. Инфекция анча тез тарқалади ва оғриқ ҳиссини келтириб чиқаради.
Агар одамнинг иммун тизими заиф бўлса, оёқ кафтлари ҳаддан ташқари кўп терласа, шунингдек мунтазам равишда оёқ гигиенасига риоя қилмаса, касалланиш хавфи ошади. Замбуруғ ўз вақтида даволашни талаб қилади, чунки у тирноқларнинг бутунлай йўқолишига олиб келади.
Тирноқлардаги замбуруғни даволашнинг баъзи усуллари ҳақида айтиб ўтсак.
Истеъмол содаси ва натрий борат. Истеъмол содаси замбуруғни даволашнинг энг арзон ва самарали воситаси ҳисобланади. Шунингдек, у оёқлардаги ёқимсиз ҳидларни ҳам йўқотади. Натрий борат – касалликни даволашга ёрдам берувчи табиий ишқорли восита.
Агар сиз сода ва натрий боратни аралаштириб, уни ҳафта давомида бир кунда икки маҳал зарарланган тирноқларга сурсангиз тез кунларда замбуруғдан қутуласиз.
Апелсин ёғи. Замбуруғга қарши табиий восита. Ҳар куни тирноқларга бу ёғнинг бир томчисини суринг. Агар терингиз таъсирчан бўлса, унда аллергик таъсирлар кузатилиши мумкин. Унга бироз зайтун ёғи қўшиш мумкин. Бошида сизда апелсин ёғига аллергия йўқлигини текшириб кўринг.
Чой дарахти ёғи. Антисептик ва замбуруғга қарши курашувчи самарали восита ҳисобланади. Бу ёғни тирноқларингизга суринг, сингишини кутинг ва 10 дақиқадан кейин қуруқ тиш чўткаси билан ишқаланг. Чой дарахти ёғини ҳам бодом ёки зайтун ёғлари билан аралаштириш мумкин.
Замбуруғ инфекциясининг олдини олиш унинг кучайишига қарши курашишнинг энг яхши воситасидир. Агар сиз тирноқларингиздаги замбуруғни ўз вақтида даволаш билан шуғуллансангиз, унда ўзингизни бу касалликнинг нохуш оқибатларидан ҳимоя қилишингиз мумкин.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
Тиббий сабоқларАнтибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...
Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».
