Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

06.05.2015
64 марта ўқилди
“Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир”

Шифокор мижозни обдон текшириб беморга савол берди:

– Хўш, сизни нима безовта қиляпти?

– Бемаъни SMSлар, – жавоб берди бемор...

Унчалик кулгили бўлмаган ушбу латифани, рости, ўзим тўқидим. Бунга ҳозиргина қўл телефонимга жаранг солиб “Beeline” уяли алоқа компаниясидан келган қисқа хабар сабаб бўлди. Жумладан, унда шундай келтирилади: “Айрилиқ ҳақида романтик шеърлар олиш учун – HS, ёки севгилингиз билан хайрлашиш ҳақида шеърлар – SG... фалон рақамга юборинг”.

Сир эмаски, бугун дунёда оилалар ажримлари сонининг тобора ортиб бораётгани жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солмоқда. Халқимизда эса азалдан оилага муқаддас ришта сифатида қаралади ва қадрланади. Озод ва обод юртимизда йигит-қизларни оилага тайёрлаш, никоҳ остонасида турган ёшларни оилани муқаддас ошён сифатида қадрлашга ўргатиш, ажримларнинг олдини олиш борасида жадал олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳам фикримизнинг тасдиғидир. Хусусан, тиббиёт муассасалари ва фуқаролар йиғинларида ёш оналар мактаблари ташкил этилиб фаолият олиб бормоқда. ФҲДЁ ходимлари, шифокорлар, нуроний отахон ва онахонлар, маҳалла фаоллари томонидан турли семинар ва суҳбатлар уюштирилмоқда. Мақсад ягона, ёшларнинг никоҳ ва оилага масъулиятини кучайтириш, аҳил ва мустаҳкам оилалар сонини янада оширишдан иборат. Мамлакатимизда бу борада эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилаётган бир пайтда миллионлаб абоненти бор алоқа компаниясининг юқоридаги каби “SMS”ларини қандай изоҳлаш мумкин?..

Теглар:#2015/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241178
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221032
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023783