
Ўғил фарзанддан сўнг қизалоғимнинг туғилиши оиламизга қувонч олиб келди. Умр йўли ёруғ бўлсин, дея бобо-ю бувиси унга Ойдиной дея исм қўйдилар.
Шифокорлар туғруқхонанинг ўзидаёқ, боланинг юрак соҳасида нуқсони борлигини айтишганида, оналик бахтидан масрур бўлиб, бунга бироз эътиборсизлик қилибман. Чунки, ўшанда қизимнинг жажжи чеҳрасида ҳеч қандай касаллик аломатини сезмагандим.
Хасталик вақт ўтиши билан юзага чиқа бошлади. Ойдиной ёшга тўлиб, инжиқ, ҳолсиз бўлиб қолди. Шифокорларга мурожаат қилганимизда юрак соҳасида етишмовчилик борлигини яна бир бор таъкидлашди. Қизимнинг оғизчасида гуручдек тишлари чиқа бошлагандан буён ранги-рўйи ўзгариб, буткул қувватдан қолди. Шундан сўнг зудлик билан фарзандимда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Тошкент тиббиёт педиатрия институтининг қўли енгил шифокорлари қизимни операция қилишди. Даво муолажаларидан сўнг Ойдинойнинг аҳволи анча яхшиланди. Қизалоғим мактаб ёшига тўлганида унинг соғлиғи яна орқага кета бошлади. Нигоҳлари, ранги-рўйидан хасталикнинг аломати яққол сезилиб турарди. Навбатдаги тиббий текширувдан сўнг Ойдинойда яна жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозимлиги, эндиги операция бир мунча мураккаб эканлиги маълум бўлди. Бола бўлиб, болалик гаштини сурмаган қизимни кўриб, кўнглим эзилиб кетди. Сабаби тенгқурларига нисбатан Ойдиной бироз тез ҳаракат қилса, чарчаб, ҳансираб қолар, сўнгги пайтларда мактабга қатнаши, ҳаттоки, уй вазифалари ҳам унга қийинчилик туғдира бошлади.
“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди кўмаги билан болаларда юрак соҳасида операция ўтказилишини эшитиб, умид билан фонд мутахассисларига мурожаат қилдим. Касбига масъулият билан ёндашадиган ходимлар тез орада оиламизга сим қоқиб, яқин кунларда пойтахтга Ҳиндистондан малакали шифокорлар келишини, чуқурлаштирилган тибий кўрик ўтказилишини маълум қилишди. Ана шу кўрикдан сўнг қизим Ҳиндистонга даволаниш учун жўнатилди. Шукрки, она сифатида қизимга узоқ юртда ҳамроҳ бўлдим. Мураккаб операция муваффақиятли ўтиб, боламни оддий палатага ўтказишганида Яратганга шукроналар айтдим. Етти йилдан ортиқ вақт дард чеккан қизимнинг кўриниши соат сайин яхшиланиб борди. Унинг нигоҳларида ва хатти-ҳаракатида жонажон юртимизни, сўлим Андижонни соғингани яққон сезилиб турарди. Самолёт Тошкент аеропортига қўниб, тушиш тадоригини кўраётганимизда қизимнинг юз-кўзидаги севинчини кўриб, кўнглим ёришиб кетди. Ойдинойдаги ижобий ўзгаришдан дадасининг ҳам кўзларига ёш қалқиди.
Қизим жарроҳлик амалиётини ўтказганига бор-йўғи бир ойдан ошди. Унинг нигоҳлари, бармоқчалари, лабларидан хасталик аломати чекинди. Хушчақчақлик, серҳаракатлилик ва куч-қувват уни буткул бошқа қизалоққа айлантириб қўйди. Ҳозирда фарзандим мактабига ўзгача иштиёқ билан қатнамоқда. Мен ва оиламизга қувонч ҳадя этгани учун “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг жонкуяр ходимларига миннатдорлик билдираман.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
Тиббиёт оламиҚулоқ пардасининг тешилиши тикланадими?
Қулоқ пардасининг тешилишида қон кетиши, эшитиш қобилияти пасайиши, бош айланиши, қулоқда кучли оғриқ пайдо бўлади. Ташхис отоскопик текширув орқали амалга оширилади. Инфекцияни да
Тиббиёт оламиСУЯК ВА АСАБ: боғлиқлик борми?
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Искандар ХЎЖАНОВ билан болалар травматологияси бў
