
Қуйида келтириладиган ичимликларнинг ҳар бири ўзига хос фойдали ва шифобахш хусусиятларга эга бўлиб, улар бир-бирининг ўрнини боса олмайди, шу туфайли овқатланиш рационингиздан уларнинг ҳар бири учун алоҳида жой ажратинг.
Кўк чой
Кўп миқдордаги флавоноидлар, полифеноллар ва антиоксидантлар туфайли кўк чой эркин радикалларни нейтраллаштиради, суякларни мустаҳкамлайди, юрак ва қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади ва саратон юзага келиши хавфини камайтиради.
Ялпизли чой
Ушбу ичимлик овқат ҳазм бўлишини нормаллаштиради ва енгиллаштиради. Бунинг устига, ялпиз спазмага қарши таъсирга эга, яъни мускуллардаги оғриқлардан халос этади.
Ёғсиз сут
Сут узоқ вақт давомида иштаҳани “жиловлаб” тура олади, бу ортиқча вазнга қарши курашда жуда қўл келади. Унда мураккаб углеводлар, оқсиллар, кальций ва D витамини бор. Ёғлилик даражаси 1 фоиз бўлган сут энг фойдалисидир.
Соя ўсимлиги сути
У қондаги “ёмон” холестерин миқдорини пасайтириши ҳисобига юрак ва қон-томир касалликлари ривожланиши олдини олади. Бироқ сигир сутини тўлиқ соя сути билан алмаштириб бўлмайди, чунки бу кальций ҳамда А ва D витаминлари етишмаслигига сабаб бўлади.
Қайноқ шоколад ёки какао
Ушбу ичимликлар организмда кайфиятни кўтарувчи серотонин гормони ишлаб чиқарилишига туртки беради. Шунингдек, қайноқ шоколад ва какао юрак ва қон-томир касалликлари юзага келишига тўсқинлик қилади. Уларнинг таркибига кирувчи полифеноллар эса ҳужайраларни эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади.
Помидор шарбати (тузсиз)
Помитор шарбатидаги ликопен ўпка, ошқозон, ичаклар, жигар, сут безлари, бачадон бўйни каби органлар учун онкологик касалликлар профилактикаси сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари, ликопен юрак ва қон-томир касалликлари юзага келиши хавфини камайтиради.
Клюква шарбати
Ушбу ичимликнинг фойдаси ҳақида олимлар жуда кўп гапирган. У овқат ҳазм қилиш ва сийдик чиқариш тизимини инфекциялардан ҳимоя қилади. Шунингдек, клюква шарбати милклар касалликлари олдини олади ва қондаги “ёмон” холестерин миқдорини камайтиради.
Апельсин шарбати
С витаминининг мўллиги иммунитетни оширади, бу эса кўплаб касалликлар, шу жумладан, катаракта ва саратондан ҳимоя қилади. Шифокорлар апельсин шарбатини ҳомиладорлик даврида ҳам ичишни маслаҳат беради, чунки унинг таркибидаги фолий кислотаси ҳомила ривожланишидаги камчиликларни бартараф этади.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
ТабобатКомпьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?
Бугун аксарият одамлар асосий вақтини компьютер қаршисида ўтказади. Айниқса, бу қурилма дизайнер, дастурчи, копирайтер, маркетолог, оператор каби кўплаб замонавий касб эгалари ва о
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
