Мамлакатимиз истеъдодлар макони. Юртимизда ёшларга берилаётган юксак эътибор эса ана шу истеъдодларнинг юзага чиқишига замин яратмоқда. Хоҳ спорт хоҳ мусиқа хоҳ илм-фан соҳасида бўлсин дунёнинг манаман деган мамлакатлари вакиллари билан тенгма тенг беллаша оладиган ёшларимиз талайгина. Чеҳрасидан болаларга хос беғуборлик уфуриб турган Шаҳзодбек Абдуқулов ана шундай истеъдодли ёшларимиздан.
Ангрен шаҳридаги 26-умумтаълим мактабининг 8-“а” синфида аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда Шаҳзод 10- Болалар мусиқа ва санъат мактабидаги халқ чолғулари синфнинг рубоб йўналишида таҳсил олмоқда. Ундаги санъатга, мусиқага бўлган ҳавас мактабга илк қадам қўйган онларидаёқ бошланган десак муболаға бўлмайди. У 1-синфдан бошлаб санъат байрамларига мунтазам қатнашиб келмоқда.
Мактабда мусиқа ўқитувчиси Баҳорой Давлатовадан олган бошланғич мусиқий сабоқлар, устози Абдулла Холиқуловнинг ўгитлари уни мусиқанинг сеҳрли оламига етаклаб, сиру синоатларидан бохабар қилди.
– Шаҳзодбек ёш бўлишига қарамай Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўтказилган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловининг “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тизими Тошкент вилояти босқичида 2-даражали диплом билан тақдирланди. Шаҳзодбек келгусида ўз сози, ўз овозига эга эл суйган хонанда бўлиб етишига ишонамиз, - дейди Тошкент вилояти Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази раҳбари ўринбосари Олим Яҳёев.
Аста-секин зафарлар қуча бошлаган ёш санъаткор энди ўзини мусиқасиз, қўшиқсиз тасаввур қила олмай қолди. У шаҳар миқёсидаги тадбирларда иштирок эта бошлади. Ундаги истеъдодни ўз вақтида пайқаган Ангрен шаҳар А.Навоий номли маданият маркази бадиий раҳбари Рашидхон Қодирхонов Шаҳзодбекни марказ қошидаги “Ёғду” болалар вокал гуруҳига таклиф этди.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортАвтопойга ғолиблари аниқланди
14-ноябр куни Тошкент вилояти Пскент туманининг “Жанубий трасса”сида автопойга бўйича Ўзбекистон чемпионати сериясининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” т
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
