ТИШ ВА ТИРНОҚ
(“Отамнинг ўгитлари”дан)
Тиш соҳибига ҳамиша содиқ хизматда бўлди. Йиллар ўтиб у қариб, тиш ҳам нурай бошлади. Худди содиқ хизматкорини муносиб мукофотлаб, зар тўн кийдирган каби, соҳиби тишга тилла қоплади. Энди соҳиби хурсанд бўлиб кулганида, тилла тиш ҳам ярақлаб кетади.
Тирноқ эса униб-ўсгани ҳамоно ўз бағрига кир-чирларни тўплади. Шу боис уни ҳар доим қирқиб ташлашарди.
Шунинг учун, ёш дўстим, ҳаёт қийинчилигига тишингни-тишингга босиб, чида, сабр қил. Худди тилла тиш каби эъзозда бўласан. Ҳеч қачон бировга тирноқча ҳам ёмонлик қилма. Аксинча тиш-тирноғинг билан яхшилик учун хизмат қил.
КИТОБ – ОФТОБ
Қуёш нури кирмаган хонадонга тез-тез табиб кириб туради” деган гап бор. Бу қуёшнинг инсон саломатлиги учун нечоғли муҳим ва аҳмиятли эканини билдиради.
Китоб – офтоб деган гап ҳам бор. Китоб кирмаган хонадонга ҳам жаҳолат қадам қўяди, ин қуради. Маънавий жиҳатдан носоғлом бўлган бу муҳитга эса кейин тез-тез ташвиш ва кулфатлар “ташриф” буюради.
ТАНДИР ТАФТИ
Эртаксевар укам тандирни аждар оғзига ўхшатганди. Чиндин ҳам ловуллаб ўт ёнганда оғзидан оташ пуркаётган аждаҳога ўхшайди у. Лекин унга баҳодирлар эмас, оналар юзма-юз, тик келишади. Нон ёпадиган ўшалар-да. Шунда бир қиёс ўйга келади: жонфидо оналар фарзандларга нон-насиба етказиб бериш учун ўзини аждарҳо комига уришдан ҳам қайтмайдилар, баҳодирлар каби.
Она меҳридан ҳам буюк, кучли туйғу бормикан? Фарзанди учун ўзини ўтга-чўққа уришга тайёр онажонларимиз ҳамиша ўтдан ҳам, бошқа офатлардан ҳам омон бўлишсин. Оламнинг ёмон ўт-оташлари тандирларга жойлансин, эзгуликка хизмат қилсин. Дунёни тутунмас, она меҳри ва тандир тафтида пишган ширмой нон ҳиди тутсин!
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
