
Инсон дунёга келиши биланоқ, ҳали кўзларини очмасдан меҳр-мурувват излаб, бор овози билан ёруғ оламга жар солади. Онанинг иссиқ бағрини, ҳаётбахш сийнасини, унинг юмшоқ кафтини қўмсайди. Тезроқ бу митти гўдакни бағрингизга босинг. У ҳам бизнинг вужудимиздаги илиқликдан баҳра олиб, кўзларини очади, бизнинг кўзларимиздан меҳр излайди.
Дарҳақиқат, кимнингки қалбига меҳр-оқибат уруғлари сепилган бўлса, у дунёдаги энг бахтли кишилардан биридир. Ота-оналаримиз кексайган пайтларида аянчли аҳволга тушиб қолмасликлари учун нима қилмоғи, фарзанд тарбиясида қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор бермоғи лозим? Қолаверса, фарзанд тарбиясида уни нафақат моддий жиҳатдан таъминлаш, балки бола қалбига меҳр уруғини сочиш, аввало, ота-онанинг маъсулятли вазифаларидан бири саналади. Бу мавзуда турли соҳа вакиллари фикри билан қизиқдик.
Зебо Аҳмедова, психотерапевт:
– Психологияда бир қонун бор, у Пигмалион қонуни дейилади. Унга асосан “Сен нимани куцанг, ўшандек жавоб оласан”, деганидир. Шу туфайли бу қонунни ҳамма жойда ҳам қўллаш мумкин. Мисол учун, фарзанд тарбиясида ҳам. “Фарзандинг ким бўлишини хоҳласанг, унга худди ўшандай муомала қил”, дейилади. Бу қонун ўзбекона тарбиямизни яхши ифодалайди. Болаларимизнинг азиз бўлишини хоҳлаймиз, шунинг учун меҳр бериб, катта қиламиз ва тарбиялаймиз.
Гулноза Назарова, журналист:
– Ҳаётдаги энг мураккаб, катта масъулият ва сабр талаб этадиган бу нима деб сўрашса, ҳеч иккиланмай бола тарбияси деб жавоб берган бўлардим. Албатта, бола тарбияси ўз навбатида ота-онадан етарли билим талаб этади. Ота-она ўз фарзанди учун яхшигина ибрат мактаби вазифасини ўтайди. Бу қай йўналишда бўлмасин, бола биринчи хулосани ўз оиласидан олади.
Бола тарбиясига бир томонлама ёндашиш керак эмас. Ахир, унинг келажакда комил инсон бўлиб вояга етиши учун ҳамма бирдек масъул-да! Ота-она, ўқитувчи ва бошқа яқин кишилар бола тарбиясида бирдек хизмат қилиши зарур. Оиласидан меҳр кўрмаган бола кейинчалик қабиҳ ишларга қўл урмайди, деб ҳеч ким кафолат бера олмайди.
341-сонли “Камалак” номли МТМ тарбиячиси Сайёра Муҳаммадиева:
– Тарбия иши асосан, она томонидан амалга оширилиши лозим. Онанинг фарзандига бўлган муносабати унда инсонларга, ҳаётга ва атрофдаги кишиларга нисбатан дунёқараш шаклланишига хизмат қилади. Шу туфайли боланинг феъл-атвори ҳам онасига қараб ривожлана боради. Чунки, у кўп вақтини ўз онаси билан ўтказади.
Бола тарбиясида она зиммасига тушадиган асосий вазифа бу ҳаёт тажрибасига эга бўлиш, ўзини энг намунали ва энг яхши она қилиб кўрсата олишдир. У фарзандини тарбияларкан, ҳар қандай вазият бўлмасин ундан меҳр-муҳаббатини аямаслиги даркор. Чунки, меҳр ва шафқатдан узоқ бўлган тарбия на ижобий натижа беради, на мақсадга эришишни таъминлайди. Зеро, ҳар қандай тарбиянинг негизи бу меҳрдир.
Биз тарбиячилар эса бола билан кун давомида турли машғулотлар ва машқлар ўтказамиз. Ўзбек халқ эртаклари асосида бола онгини шакллантиришда ижобий ва салбий қаҳрамонлардан фойдаланамиз. Бундан ташқари боланинг яқин кишилари учун атаб турли совғалар ясашни, чизишни, қўшиқ ва шеърлар айтишни ўргатамиз. Ота-она, ака-ука ва буви-бувалари билан қандай муносабатда бўлиши кераклиги жажжи болакайлар билан ўйин тариқасида олиб борилади.
Аввало, ота-она ўз фарзанди учун керакли вақт ажрата билиши ва унинг мактабгача таълим муассасаси ёки мактаб даргоҳида ўрганган билимларини биргаликда такрорлаши, амалда бажариши лозим. Оиласидан етарли меҳр кўрган фарзанд ҳам бир кун келиб атрофидаги инсонлардан ўз меҳрини аямайди, инсонийлик туйғулари унинг қалбида уйғунлашади. Боланинг келажакда баркамол инсон сифатида вояга етиши ва меҳр-оқибатли бўлиб камол топишида биргина инсон эмас, аксинча ҳамма масъулдир!
Шундай экан, азиз ота-оналар ўз фарзандингизга бееътибор бўлманг. Ўқитувчи, тарбиячи ва мураббий болага фақат тўғри йўналиш бера олади. Унинг қўлидан етаклаб мақсад сари биргаликда қадам ташлаш эса сиздан.
Зеро, муҳтарам Юртбошимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида таъкидлаганидек: “Агар биз бу масалада ҳушёрлик ва сезгирлигимизни, қатъият ва масъулиятимизни йўқоцак, бу ўта муҳим ишни ўз ҳолига, ўзибўларчиликка ташлаб қўядиган бўлсак, муқаддас қадриятларимизга йўғрилган ва улардан озиқланган маънавиятимиздан, тарихий хотирамиздан айрилиб, охир-оқибатда ўзимиз интилган умумбашарий тараққиёт йўлидан четга чиқиб қолишимиз мумкин”.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятФарзандингиз мактаб ёшига етдими?
Энди ота-оналик масъулияти янада ортади. Болакай атроф-муҳитга синчковлик билан қараб, кўрганларини ўзича муҳокама қилади ва уларни ўзлаштиради, айрим нарсаларни такрорлашга уринад
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
