
Фарзандингиз спортда кетма-кет ғолибликни қўлга киритиб, кўксини медаллар шодаси безаса, ота-она сифатида бундан фахрланасиз.
Борди-ю, уч нафар фарзандингиз ҳам чемпион бўлсачи?! Бундай оилага ҳар қандай киши ҳавас кўзи билан боқиши тайин.
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Зафар Раимовлар оиласида улғаяётган фарзандлар кичиклигиданоқ спортга меҳр қўйишган. Оиланинг тўнғичи Аслбек бокс билан жиддий шуғулланади. Комронбек мана бир неча йилдирки, каратэ тўгарагига қатнайди. Беҳрузбек эса дзюдо тўгараги аъзоси.
Фарзандлар саломатлигини ўйлаб, уларни спортга ошно бўлишига кўмаклашган Зафар ака бугун дилбандларининг ғалабасидан боши осмонга етмоқда.
Аслбек бугунга қадар республика миқёсда ўтказилган мусобақларда шода-шода медалларни қўлга киритди. Комронбекнинг натижалари ҳам акасиникидан сира қолишмайди. У жорий йилнинг март ойида каратэ спорт тури бўйича республика чемпионатида ғолиб бўлди. Ҳозирда у Қозоғистон Республикасида бўлиб ўтадиган халқаро турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.
Беҳрузбек ҳам республика миқёсида ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб, бир неча бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.
Оила боши Зафар аканинг айтишига қараганда фарзандларни қизиқишлари томон йўналтириш у қадар осон иш эмас. Бунинг учун катталар болани рағбатлантириши, унга танлаган йўлининг яхши томонларини кўрсата олиши лозим.
– Фарзандларимни тўгаракларга шунчаки бўш юрмасин, деб жўнатмайман. Имкони бўлса, ҳар бир машғулотида қатнашишга ҳаракат қиламан. Бундай вазиятда бола руҳланади, яқинларининг қўллаб-қувватлаши натижасида катта ютуқларни қўлга киритади, – дейди спортчиларнинг онаси Шаҳноза Раимова.
Ота-она оила боғбонларига қиёсланса, унда униб-ўсаётган фарзандларни навниҳолларга менгзаш мумкин. Биз ҳам Раимовлар оиласида камол топаётган баркамол фарзандлар келажакда спортимиз довруғини бутун дунёга танитишига тилакдошмиз.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
