
Узоқдан қушларнинг таниш овози эшитилади. Кейин бу овоз аста яқинлашади. Қушлар галаси осмонни тўлдиради. Болалар дераза ойналарига ёпишиб, чапак чалади.
Уларни кузатади: қушлар гоҳ айлана бўлиб қанот қоқади. Гоҳо бир-бирларига йўл бераётганга ўхшайди. Қараб турсангиз, очилиб ёпилаётган гул шаклини олади. Бир зумда тизилишиб парвозида давом этади. Болалар эса қушлардан кўзини узмай онасини саволга тутади:
– Қушлар рақсга тушадими?
– Шунақа бўлса керак, – она мийиғида жилмайиб қўяди.
– Унда қушлар қўшиқсиз ўйнайдими-а?...
– Ўзи қўшиқ айтиб, ўзи ўйнайди.
– Унда ким чапак чалади?
– Шамол, бўлса керак-да.
– Бизлар ҳам қарсак чалсак бўладими?
– Албатта, – она деразанинг ойнасини аста ёпади. – Сал нарироқ туринглар, шамоллаб қоласизлар.
– Қушлар шамоллаб қолмайдими?
– Улар ўрганиб кетишган, осмон ўзларининг уйи-да, болам.
– Осмонда қушларнинг уяси борми?
– Уйига учадиган йўл бор, арғимчоқ солиб учаверади.
– Арғимчоқ бизникига ўхшамаганми, нимага кўринмайди?
– Уларнинг арғимчоғи ўзи билан болам.
– Мен қушларнинг арғимчоғиниям, ўзиниям яхши кўраман. Улар ҳақида эртак эшитгим келяпти.
– Эртакни-ку биламан. Аммо сенга ўзим кўрган, билган воқеани айтиб берақолай.
– Бўпти...
– Қушлар жудаям ақлли бўлади. Яхшиликни, меҳрни унутмайди. Ёшлигимизда тоғанг оппоқ кабутарлар боқарди. Биз уларни пайпоқли кабутарлар дердик. Ҳовлимизнинг бир чеккасидаги ажратилган ерга дон сепардик. Улар дарров пайдо бўларди. Учиб келарди-да, парво қилмай донлашга тушарди. Баъзан тоғангнинг қўлидаги донни еб, кейин елкасига чиқиб ғурилларди.
– Эркаланаркан-да, раҳмат айтганимиди, бу. – Қизалоқ шошганча саволида давом этади. – Бизлар ҳам раҳмат айтамиз-ку...
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
