Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Осмон йиғлайдими, ойижон?

14.11.2013
48 марта ўқилди
Осмон йиғлайдими, ойижон?

Осмон тундлашиб, баҳорнинг ёқимли ёмғири ёға бошлади. Уч ярим яшар қизча ҳайрон бўлиб онасидан сўради:

– Ойижон, қаранг, осмон йиғлаяпти. Уни ким хафа қилди?

– Осмон йиғламайди, қизим, У барча дарахту гулларга, ўсаётган ўтларга сув беряпти. Уни ёмғир деймиз. Агар осмон ёмғирини қизғанса, улар қуриб қолишади. Кейин дарахтлар осмондан хафа бўлишади.

Қизалоққа онасининг гапидан кўра, ёмғирнинг шовуллаб ёғаётгани қизиқроқ эди. У куйиниб:

– Вой, шунақа қаттиқ йиғлаяптики... бечора.

Бир зум индамай, ўзича ўйланиб қолди:

– Ҳа-а, – деди миясига келган фикрдан қувониб. Унга ўйинчоқларимни, бармоғи билан санай бошлади, айиғимни, қуёнимни, кеча дадам олиб берган сочи узун қўғирчоғим бор-ку, уни ҳам берсам, йиғламайдими-а? Юринг, кўчага чиқиб ўйинчоқларимни бериб келайлик. Шунда у хурсанд бўлади.

Теглар:#2013/46

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилдиМаданият

Тошкент шаҳрида очиқ осмон остидаги муз майдони очилди

7 январь куни Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида муз майдони ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси “Очиқ осмон остидаги шаҳар муз майдони” лойиҳаси Тошкен

08.01.2021256
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896