
Жорий йилнинг 22-25 март кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг (КСАО) тақвимидан жой олган нуфузли мусобақа – кураш бўйича Х Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақалар эркаклар ўртасида 7, аёллар ўртасида 8 вазн тоифасида ўтказилади. Шунингдек, чемпионат доирасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг ижроия қўмитаси мажлиси ва конгресси ташкил этилади. Конгресс кун тартибига конфедерация вице-президентлари ва қўмита раҳбарлари ҳисоботларини тинглаш, янги федерацияларни аъзоликка қабул қилиш, курашни янада ривожлантириш бўйича таклифларни муҳокама қилиш ва бошқа масалалар киритилган. 2017 йил якунига турли номинациялар бўйича энг яхши деб топилган бир гуруҳ спорт вакилларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Кураш бўйича Осиё чемпионатларига шу пайтгача Тошкент, Шаҳрисабз (Ўзбекистон), Деҳли, Керала (Ҳиндистон), Теҳрон, Машҳад (Эрон), Қобул (Афғонистон), Улан-Батор (Мўғулистон), Байрут (Ливан) шаҳарлари мезбонлик қилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортКураш мусобақалари давом этмоқда
Жорий йил кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садолариг
СпортБОКС БЎЙИЧА ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
Боксчиларимиз Жаҳон чемпионатига жўнаб кетиши олдидан ўтказилган матбуот анжумани таассуротларга бой ҳолда ўтди. Маълумки, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида
Спорт6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) д
СпортСАМАРҚАНДДА ХАЙРИЯ ЯРИММАРАФОНИ
Самарқанд шаҳрида "Samarkand Half Marathon - 2020" доирасида шаҳар ва клублар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 35 мамлакатидан 3000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Вирт
