Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўша куни август ойи охир эди...

01.09.2018
269 марта ўқилди
Ўша куни август ойи охир эди...

Отаси қулоқ қилинишини эшитиб қочиб кетганида у жажжигина қизалоқ эди. “Қулоқ” деган сўзнинг маъносини тушунмаса-да, оиладаги кўргуликлар сабаби шу сўз билан боғлиқ эканини англарди. Оғзига кучи етмаганларнинг: “Қулоқ”нинг қизи”, деб пичирлашларидан безиб кетди. Отасини соғиниб, пана-панада йиғлаб олди.

Ота ойда, йилда ярим тун яширинча келиб, болаларини маҳкам қучоқлаб ўтирар, сўнг қандай тўсатдан пайдо бўлса, шундай ғойиб бўларди. Бир-бирларининг дийдорларига тўймай қолишарди. Шўрлик она эрининг “қулоқ” бўлишига сабаб бўлган кичкинагина тегирмонга лаънат айтгани айтган эди.

Орадан йиллар ўтиб, ота хор-зорликда вафот этди. Қаерда, қандай жон берди, қаерда дафн этилди, яқинлари билмади ҳам. Ўшанда илк бор жажжигина қизалоқнинг юраги титраб кетди...

Йиллар ўтди. Балоғат ёшига етган қизни ёр-ёр садолари остида узатишди. Бироқ, у атиги бир ойгина оила деб аталмиш сирли салтанатнинг бекаси бўлди. Уруш бошланиб, эрини фронтга жўнатишди. Қорнида қолган гумонасига ота дийдорини кўриш насиб этмади.

Кейин эса... Укасини аввал уйида Абдулла Қодирий асарларини сақлагани учун, сўнг Оқсарой ҳақида шеър ёзгани учун сургун қилишди...

Унинг қалбида исмсиз саволлар ғужғон ўйнади: нега отаси “қулоқ” қилинди? Нега дарбадарликда ўлиб кетди? Ўзи баҳор ёшида бева қолгани, укасининг гул умри қамоқда ўтгани-чи?

Уни Мустақиллик уйғотиб юборди. У юрагидаги исмсиз саволларга жавоб топгандай бўлди. Қаранг-а, кичкина бир тегирмонни деб отаси кун кўрмади. Энди эса... Кучи етганлар заводлар қураяпти, корхоналар сотиб олишяпти.

Абдулла Қодирий асарларини сақлагани, Оқсарой ҳақида бир жажжи шеър ёзгани учун шўрлик укасининг кўрмаган азоби қолмади. Икки марта сургун қилинди.

Бугун эса... Телевизордан “Ўткан кунлар” фильми тушмайди! Кумуш ёки Отабек ҳақида шеър ёзмаган шоирнинг ўзи йўқ! Ўзбекистоннинг учта муаззам шаҳрида Амир Темурнинг ҳайкали салобат тўкиб турибди! Қадимий Шаҳрисабзга Амир Темур ордени берилди! Амир Темур миллатнинг ғурурига айланди!

Афғон тупроғида бедарак йўқолган боласи соғинчида юраги ёнган аёлни кўриб ўзининг ҳам юраги ёнган эди.

Бугун эса... Ўзбекистон сиёсий мустақил! Ўз тақдирини ўзи ҳал қилади!

Теглар:#2018/35-36#2018/39

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошландиСиёсат

Сув таъминотини яхшилаш ва сув хўжалиги инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича йирик лойиҳалар бошланди

“Ўзэкспомарказ”да бўлиб ўтган тадбир ва кўргазма Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланди. Президентимизнинг байрам табригини ўқиб эшиттирган Президент матбуот котиби

12.12.2022681
Марафон: халқаро мусобақа якунига етдиСпорт

Марафон: халқаро мусобақа якунига етди

V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон

13.03.2023222
Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?Жамият

Теридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?

Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара

11.08.2023670