Бугунги кунда биз ёшларга яратилган шарт-шароит туфайли кўплаб тенгдошларим хорижий давлатларда таълим олиш имконига эга бўлмоқда. Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ака-опаларимиз юртимизга ёруғ юз билан қайтишмоқда. Уларни кўриб қувонасан киши.
Келажакда мен ҳам халқаро тилларни мукаммал ўрганиб юртим равнақига ўз ҳиссамни қўшсам. Ана шу мақсадда хорижий тилларни ўрганишга астойдил киришганман. Ўқувчининг мукамммал билим олиши, унинг камол топиши кўп жиҳатдан қалби дарё, меҳрибон, ўз касбининг фидойилари бўлмиш устозлар меҳнатига боғлиқ. Бу борада уларнинг масъулияти янада катта аҳамиятга эга. Зилола Ачилова раҳбарлик қилиб келаётган “Дилбар сервис” ўқув марказида хорижий тиллардан сабоқ берувчи устозлар шундай фидойи ўқитувчилар сирасига киради. Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган мазкур ўқув маркази ўз иш фаолиятини анча йиллардан буён давом эттириб келмоқда. Ўқув даргоҳи ўзининг озодалиги ва шинамлиги билан алоҳида ажралиб туради. Синф хоналарининг ҳар бири нафис гулли, бежирим дарпардалар билан безатилган. Ўқув маркази раҳбари Зилолахоннинг тиниб тинчимаслиги бежизга эмас. Ахир катта бир жамоага раҳбар бўлиш, айниқса, аёлдан фидойилик, эпчиллик, ўз вақтида қувноқлигу сергакликни талаб этади. Ўқув даргоҳида дарсларнинг замонавий педогогик технологиялар асосида ўтилиши, устозларнинг маҳорати туфайли кўплаб ўқувчилар салмоқли ютуқларга эришмоқда. Мазкур ўқув марказида ёш қизларга турли хорижий тиллардан ташқари европа ва миллий таомлар тайёрлаш сирларини, бичиш-тикиш, тўқиш каби ҳунарларни ўргатиб келишади. Айниқса, устозларнинг қунт билан сабоқ беришларини алоҳида эътироф этсак арзийди. Кўп йиллардан буён хорижий тиллардан сабоқ бериб келаётган тажрибали педагог Мавлуда опа Ачилованинг дарс ўтиш услуби осон ва тушунарлилиги билан аҳамиятлидир.
Юртнинг эртанги келажаги бўлган биз ёшларнинг касб-корли бўлиш, бир ишни бошидан тутиш, чуқур илм эгаллаш, шунингдек, хорижий тилларни ўрганишга бўлган қизиқишимиз юқори. Давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароит негизида ҳам ёш авлодни келажакда ўз ўрнини топишга кўмаклашиш, ватанпарварилик руҳида камол топтириб, юрт хизматига камарбаста ёшлар этиб вояга етказишдек эзгу мақсад мужассам.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СпортСТРЕСС – БУ НИМА ВА У БИЛАН ҚАНДАЙ КУРАШИШ КЕРАК?
Бахт онлари саёҳатнинг охирги бекати эмас – ўзи(ми?) Ўз афзаллиги ва камчилигига эга оддий одамман. Ҳар куни барча каби турли даражали стрессларга учрайман. Атрофдаги воқеаларга т
СпортЮртимизда халқаро бадиий гимнастика турнири ўтказилди
Пойтахтимиздаги Гимнастика федерациясида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди. Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон гимнастика федерац
