Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Орзу-ҳавас кўйида ёхуд никоҳдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида

20.09.2018
132 марта ўқилди
Орзу-ҳавас кўйида ёхуд никоҳдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти хусусида

“Оилада ёлғиз қизман. Коллежни тугатар-тугатмас онам мени дугонасининг ўғлига турмушга бермоқчи бўлди. Олий ўқув юртига ўқишга кириш орзуим эканлигини айтишимга қарамай, гапида туриб олди ва мени “бойвачча” дугонасининг ўғлига узатди. Тўйимиз шунчалик тезлашиб кетдики, ҳатто ФҲДЁ бўлимига боришга ҳам улгурмай қолдик. Бу тезлатишларнинг “сири”ни тўйдан кейин тушундим.

Билсак, турмуш ўртоғим гиёҳванд экан. Энди дардимни кимга айтишни билмайман. Чунки бу тўйнинг бўлишига ўзим ҳам сабабчиман. “Нега тиббий кўрикдан ўтмадик? Нима учун бахт мендан юз ўгирди? Айбим нима?” каби саволлар ич-ичимни кемираяпти. Лекин энди кеч...”

Никоҳни қайд этишдан аввалги тиббий кўрикнинг аҳамияти ҳақида жуда кўп гапирилади. Аксарият фуқаролар бу масалага жиддий ёндашмоқда. Бироқ, ҳалигача тиббий кўрикка панжа орасидан қараб, орзу-ҳаваслар кўйида фарзандини аро йўлда қолдираётганлар ҳам учраб турибди. Баъзи ҳолларда йигит ёки қизнинг насл-насаби-ю саломатлиги, оила қуришга нечоғлик тайёр эканлигига аҳамият қаратмай, сеп-сидирғаси, қуда бўлмишларнинг ҳашамдор ҳовлиси-ю қўша-қўша машиналарига маҳлиё бўлиб катта ишни бошлаган айрим кишилар вақти келиб оғизлари куйгач, аттанг қилиб қолишмоқда. Бу эса жамиятимиз олдида турган жидий муаммолардан биридир.

Аслида никоҳдан ўтувчи шахсларнинг никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтишлари нафақат оила саломатлиги, балки дунёга келадиган келажак авлод соғлиғи учун ҳам ўта муҳим тадбирдир. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган барча фуқаролар Оила кодексига мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиши шарт. Никоҳланувчиларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш – ҳам сиёсий, ҳам ижтимоий аҳамиятга эга масала. Буни миллий генофондни мустаҳамлаш сари ташланган катта бир қадам, деб ҳисоблаш керак.

– Соғлом турмушни издан чиқарадиган ирсий касалликларга сабаб бўладиган салбий одатлардан бири яқин қариндош-уруғлар (тоғавачча, холавачча, амакиваччалар) ўртасидаги никоҳдир, – дейди Қашқадарё вилоят “она ва бола скрининги” маркази бош шифокори Махфурат Хушвақтова. – Бизга маълумки, кар-соқов ва бошқа жисмоний нуқсонлар билан туғиладиган болалар асосан яқин қариндошлар ўртасида никоҳланган оилаларда кузатилади. Шу сабабли яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ ларга йўл қўйилмаса, бу каби салбий ҳолатларнинг олди олинади.

Туғма ва ирсий касалликларнинг бошланғич профилактикасида аҳоли кенг табақалари, хусусан, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш биринчи галдаги вазифадир.

Янги ҳаёт остонасида турган азиз ёшлар, ҳеч қачон ўз ҳаётингизга, тақдирингизга бефарқ бўлманг. Тиббий кўрикдан ўтиш, ўз соғлиғингиз ва бўлажак жуфтингизнинг соғлиғидан бохабар бўлиш билан келгусида соғлом оила барпо этасиз, шу орқали жамиятимизга ҳар томонлама етук ва баркамол авлодни тарбиялаб берасиз. Миллат ва мамлакат келажаги, унинг ижтимоий ва маданий салоҳияти айни шу жиҳатларга боғлиқ эканини унутманг.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Фарзанд кўриш орзусиСаломатлик

Фарзанд кўриш орзуси

Жуфтликларнинг туғилажак фарзанди ҳаёти, саломатлиги олдида масъулиятлари жуда катта. Ҳомиладорлик ўз вақтида юз бериши, энг асосийси, меъёрда кечиши учун унга тайёргарлик кўриш ша

06.07.2022310
Глаукома ёхуд кўк сув қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Глаукома ёхуд кўк сув қандай хасталик?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кўзи ожизлик ва кўрликка олиб келувчи касалликларнинг энг кўп қисмини глаукома ташкил қилади. Глаукома (кўк сув ёки назла) кўз

23.12.2022284
Алалия ёхуд гапира олмасликТиббий сабоқлар

Алалия ёхуд гапира олмаслик

Алалия – гапириш қобилиятининг умуман йўқлиги ёки «қўпол» кўринишда бўлиши. Ҳомила пайтида ёки 3 ёшгача бўлган болалик даврида мия гапириш марказининг бузилиши ҳисобига келиб чиқад

29.12.2022247