Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оромгоҳларда болалар чет тилини ўрганади

14.06.2013
55 марта ўқилди
Оромгоҳларда болалар чет тилини ўрганади

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан ёзги таътил даврида фаолият кўрсатадиган барча турдаги оромгоҳларда чет тилларини ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Мазкур қарорга кўра 790 та таълим муассасаларининг қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда чет тили тўгарак машғулотларини ўтказишга оромгоҳ ташкил этиладиган таълим муассасалари ва унга ёндош бўлган мактабларнинг чет тили ўқитувчиларини, стационар оромгоҳларда эса олий ўқув юртлари чет тили факультетларининг кўнгилли талабаларини жалб этишди.

Шу мақсадда 210 та стационар оромгоҳларда чет тили тўгаракларини олиб бориш учун олий таълим муассасаларидан 212 нафар талабаларнинг рўйхати тузилиб, оромгоҳларга бириктирилди.

Оромгоҳларда олиб бориладиган чет тили машғулотларининг асосий мақсади ўқувчиларнинг мактабда олган билимларини коммуникацион суҳбатлар, учрашувлар, турли тадбир ва топшириқларни бажариш асосида мустаҳкамлашдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, бу йил оромгоҳлар, асосан, тўрт йўналишда, хусусан, республикамизнинг Каттақўрғон, Зомин, Фарғона туманларида "Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари", Пайариқ тумани ва Қўқон шаҳрида "Техник ижодкорлик оромгоҳлари" ҳамда яна бир қатор масканларда ижтимоий мослашув оромгоҳлари сифатида ўқувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликда экологик вазият мураккаб бўлган ҳудудлар жумладан, Оролбўйи минтақаси болаларининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш борасида ҳам муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур дам олиш гўшаларида ҳам болалар учун махсус чет тили йўналишидаги тўгараклар тузилиб, бу тўгаракларда ўқувчилар хорижий тиллар бўйича ўз билимларини бойитмоқда.

Теглар:#2013/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?Тиббий сабоқлар

Болаларни қандли диабетдан ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак?

Қандли диабет йилдан йилга яшариб бормоқда. Бу дардга чалинганлар орасида ёш болалар, ҳатто чақалоқлар ҳам борлиги хавотирли ҳолат. Мутахассисларнинг бу ташвишида асос бор. Чунки ҳ

05.11.2022230
Болалардаги  тошмалар қандай хасталик белгиси?Тиббий сабоқлар

Болалардаги тошмалар қандай хасталик белгиси?

Мана, куз ҳам ниҳояламоқда. Салқин кунлар бошланган. Демак, ҳозир мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган пайт. Шулардан бири – чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учра

28.11.2023119
Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?Саломатлик

Бир ёшгача бўлган болалар: нима мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан юртимиз бўйлаб ўтказилган «Боланинг соғлом овқатланиш ҳафталиги» муносабати билан вазирлик Матбуот хизмати гўдакнинг соғлом улғайишида она

22.06.2023322