Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оромгоҳлар бағрида шодлик мужассам

08.07.2013
69 марта ўқилди
Оромгоҳлар бағрида шодлик мужассам

Қушларнинг чуг'ур-чуг'ури баробарида эсаётган майин сабо дилга ҳузур баг'ишлайди. Ҳув олис тог'лар боши узра сузаётган оқ булутлар зангор само баг'рини то'лдиради. Чор-атроф яшилликка бурканган. Димоққа хуш ёқувчи мусаффо ҳаводан то'йиб-то'йиб нафас олаётган болажонлар та'тил кунларини со'лим Самарқанднинг "Оҳалик" маҳалласида жойлашган "Ситора" номли оромгоҳда о'тказишаяпти. 750 о'ринга мо'лжалланган ушбу оромгоҳда 9 турдаги то'гараклар фаолият ко'рсатмоқда. Вилоятдаги "Меҳрибонлик уй"лари тарбияланувчилари ҳамда туманлардан келган о'қувчилар яратилган шароитлардан мамнун бо'лишмоқда.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Ёнг'ин хавфсизлиги бошқармасига қарашли туманлардаги Касбий­лаш­тирилган ёнг'ин хавфсизлиги қисмлари ишчи-хизматчиларининг фарзандлари ҳам ушбу оромгоҳда мазза қилиб ҳордиқ чиқаришмоқда. – Ходим­ларимизнинг фарзандлари учун вилоят Ёнг'ин хавфсизлиги бошқармаси Касаба уюшмаси қо'митаси томонидан оромгоҳларга ё'л­ланмалар ажратилади. Касаба уюшма қо'митаси раиси Раҳматжон О'збеков бу хайрли ишга бош-қош бо'лмоқда. Жорий йилда ҳам болажонлар учун "Ситора" номли оромгоҳга ё'лланмалар берилди. Фарзандларининг баҳаво оромгоҳ қо'йнида мароқли ҳордиқ чиқа­раётганидан барча ота-оналар мамнун, – дейди Ингичка қо'рг'они 7-сонли Касбийлаштирилган ёнг'ин хавфсизлиги бошқармаси бошлиг'и Рустам Саидов.

Оромгоҳда о'тказилаётган турли спорт мусобақалари, қизиқарли беллашувлар, савол-жавоб кечалари о'қувчилар учун қо'л келмоқда. Кун давомида мароқли маш­г'улотлар, ко'нгилочар о'йинлар билан банд бо'лиш болажонларга ўтаётган ҳар дақиқа завқ-шавқ баг'ишлайди.

– Бизнинг жамоамиз о'тказилган "Қувноқ стартлар" мусобақасида г'олибликни қо'лга киритди. Бунга сабаб ҳар кунги спорт машқларини бекаму ко'ст бажариб, чиниқ­қанимизда. Устозимиз Ботир Ҳасанов бошчилигида турли-туман спорт мусобақаларини о'тказамиз, – дейди ко'злари қувончдан порлаган 7-синф о'қувчиси Нилуфар Саидова.

– Оромгоҳдаги шахмат-шашка то'гараги машг'улотлари қизиқарли о'тади. Устозимиз, бу қизиқарли о'йинлар ақлни чархлайди, – дея ҳар биримиз билан алоҳида шуг'улланади. Улардан ко'п нарсани о'ргандик, – суҳбатимизга қо'шилади Маржона Мусаева.

Оромгоҳда ҳордиқ чиқа­ра­ётган ижодкор болажонлар учун "Гулобод тонги" туман газетаси ходимлари билан бо'лган учрашув маҳорат мактаби вазифасини о'таган бо'лса, халқаро тоифадаги ҳакам Иброҳим Каримов билан бо'лган мароқли, суҳбат спорцевар болажонлар учун г'оят қизиқарли кечди. Биргина бу эмас "Спорт сог'лик гарови", "Эртаклар олами" номли байрам кечалари болажон­ларнинг шо'х рақслари ва қувноқ қо'шиқларига уланиб кетди.

– Оромгоҳда о'қувчиларнинг ёзги та'тилни мароқли о'тказишлари учун режа асосида тузилган дастурга биноан иш олиб бораяпмиз. Барча қулайликларга эга бо'лган "Туризм", "Бичиш-тикиш", "Компютер технологиялари", "Тасвирий сан'ат" шунингдек турли спорт то'гараклари болажонлар ихтиёрида. Шинам ошхона, гигеник хоналар болажонлар учун беминнат хизмат қилмоқда. Мавжуд чо'милиш ҳавзаси, ко'ркам спорт майдончаси дам олув­чиларнинг севимли ҳордиқ масканига айланган. Ботир Ҳасанов, Елена Гулиева, Баҳодир Мажидов сингари тарбиячиларнинг сай'и-ҳаракати боис оромгоҳ баг'рида о'таётган ҳар бир кун болажонларнинг узоқ вақт ёдида қоладиган бо'лди. Ҳуку­мат­га қа­рашли бо'лмаган "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'ар­масининг Самарқанд вилоят минтақавий филиали билан ҳамкорликда вилоятдаги "Меҳрибонлик уйлари" тарбия­ла­нувчилари ҳамда кам та'минланган оилаларнинг фарзандларини ҳам оромгоҳда ҳордиқ чиқа­ришларини ташкил этганмиз. Уларнинг мароқли дам олишлари учун барча им­кониятлар бисёр. Зеро, Юртбошимиз­ та'кид­ла­ганидек фарзандларимиз қанчалик сог'лом бо'лса юртимиз шунчалик қудратли бо'лади, – дейди оромгоҳ раҳбари Зокир Давронов.

Ҳа, ко'ҳна ва қадимий Самар­қанднинг "Оҳалик" маҳалласи тог'лари баг'рида жойлашган "Ситора" номли оромгоҳ қатор йиллардан буён болажонларнинг севимли масканига айланган. Бу ернинг со'лим табиати, шарқироқ булоқ сувлари минг бир дардга даводир. Ёзги та'тилда мазза қилиб ҳордиқ чиқариб қайтаётган болажонлар келгуси йил ҳам бу со'лим масканга келишни дилига тугиб қайтишади. Оромгоҳ баг'рида кечган кунлар завқу шавқи дилда мужассам, тилда эса шукрона со'злари янграйди. Ахир танни тоблаш, ақлни чархлаш шукуҳи кимга ёқмайди дейсиз.

* * *

– Биз томоша қилган эртак қаҳрамонлари билан қо'л бериб саломлашдик. Чунки, улар Тош­кент давлат Сирк артистлари экан. Айниқса, илон о'ргатувчи опамизнинг чаққонлигини ко'риб лол қолдик. Унинг ҳар бир ҳаракати бо'йнидаги илон ҳаракатига мос келар экан, – дейди ҳайратини яширолмай 6-синф о'қувчиси Абдулазиз Абдукомилов.

– Шифокор опаларимиз бизни тиббий ко'рикдан о'тказишди. Уларнинг ширин со'зларини тинглаб катта бо'лганимда шифокор бо'лишни дилимга тугиб қо'йдим, – дея та'кидлайди Диёра Каримова.

Бу зийрак болажонлар "Сог'лом авлод" кундузги болалар сог'лом­лаштириш марказида ёзги та'тилни мароқли о'тказаётган тенгдош­ларингиздан. Улар учун кун ора ташкил этилган Тошкент давлат Сиркининг ко'нгилочар томошалари, "Ором" номли болалар рақс дастасининг консерт дастурлари дилларига бир олам завқ баг'иш­ламоқда. Та'тил давомида ушбу марказда 200 нафар болажонлар дам олиб сог'лиг'ини тиклайди. Айни вақтда ҳордиқ чиқараётган 50 нафар болажонлар малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий ко'рикдан о'тказилиб, уларда турли даражада умуртқа пог'онаси қийшиқлиги (скалиоз) касаллиги аниқланганларига тегишли тартибда муолажалар амалга оширилмоқда. Ҳукуматга қарашли бо'лмаган "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси тизимидаги мазкур марказда о'қувчиларнинг дам олишлари учун барча шароитлар яратилган. Дам олиши то'рт сменада ташкил­лаштирилган бо'либ, болажонлар учун 2 та чо'милиш ҳавзаси, спорт майдончаси мавжуд. Муздек сувда мазза қилиб чо'милиш танга ҳузур баг'ишлайди. Ким о'зарга сузиш мусобақаси эса болажон­лардан янада чаққонлик талаб қилади.

Бу ерда о'тказилаётган "Расмлар танлови", "Қувноқ болалик", "Ким чаққон?" каби ко'рик-танловлар янги номларни кашф этмоқда. Табиат манзаралари, гулларнинг мафтункор жамоли, сайроқи қушлар сиймосини ранглар жилосида тасвирлаган болажонларнинг ижодкорлиги таҳсинга сазовор. Кимдир эртак қаҳрамонларини чизишга уста бо'лса яна кимдир кашталар туширилган палак расмини чизган. Ям-яшил водийлар, қуёш нурларини ко'з-ко'з этаётган майсалар, мултфилм қаҳрамонлари буларнинг барчаси кичик рассомларнинг ижод маҳсули. "Расмларда дунё акси" дея номланган ко'ргазмали стендлардаги рангтасвирлар го'ё олам мо'жизаларидан со'злаётгандек.

Болажонларнинг о'заро аҳиллиги ва до'стлигини ко'риб уларга ҳавасимиз келди. Айниқса, жамоа сифатида гуруҳларга бо'линиб турли спорт мусобақаларини о'тказаётган о'қувчиларнинг чаққонлиги, зийраклиги, бир-бирини қо'ллаб-қувватлаши моҳир спортчиларга о'хшайди. Уларнинг дам олиш баробарида танни тоблаб обдон чиниқишлари яна янги марралар сари ундайди. Г'олибларни эса ҳар галгидек мусобақа якуни аниқлайди.

– Мамлакатимизда Юртбошимиз раҳбарлигида ҳар бир болага ко'рсатилаётган г'амхо'рлик таҳсинга сазовор. Болажонларнинг ёзги та'тил кунларини мароқли о'тказишлари учун ташкил этилган дам олиш масканлари, хушҳаво оромгоҳлар баг'ри бугун болалар билан гавжум. Эртамизнинг муносиб ворисларининг сог'лиг'ини тиклаш, уларнинг иқтидорини кашф этиш борасида ко'плаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

"Сог'лом авлод" кундузги болалар сог'ломлаштириш марказида Олмазор туман ҳокимлиги, "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси Олмазор туман таянч маскани ҳомийлигида ушбу тумандан келган кам та'минланган оилаларнинг 50 нафарга яқин фарзандлари ҳам сог'лиг'ини тиклаб ҳордиқ чиқаришмоқда. Айниқса, болажонлар учун ташкил этилган турли спорт мусобақалари уларнинг сог'лиг'ини тикласа, ташкил этилиётгани консерт дастурларининг шукуҳи эса ко'нгилларига қувонч улашади. Шунингдек, марказда дам олиб сог'лиг'ини тиклаётган болажон­лар­нинг о'злари ҳам ко'плаб тадбирларни ташкил­лаштирмоқда. Улар ижросидаги турли саҳна ко'ринишлари, қувноқ қо'шиқлар ва жозибали рақслар гулдастаси о'тказилаётган тад­бирларга байрамона кайфият баг'ишламоқда, – дейди Ҳукумат­га қарашли бо'лмаган "Сог'лом авлод учун" халқаро хайрия жамг'армаси Олмазор туман таянч маскани раҳбари Ма'суда Тошпо'латова.

Марказда дам олаётган о'қувчилар учун пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойлари бо'йлаб уюштирилган саёҳат улар қалбида Ватанга муҳаббат туйг'уларини уйг'отмоқда. Буюк аждод­ларимизнинг босиб о'тган шонли ё'ллари болажонлар учун ибрат мактабини о'таши шубҳасиз. Зеро, юрт тарихини билган ёшлар уни асраб-авайлаб келгуси наслларимизга етказиши шубҳасиз.

Ҳа, бугун юртимизда ҳар бир бола э'тиборда, ҳар бир бола э'зозда. Чунки, болажон халқимизнинг бола кулгуси янграган ҳар бир го'шаси бахт сурури ила лиммо-лим. Ана шу ёш ниҳолларнинг гуркираб о'сиб келгусида баркамол авлод бо'либ вояга етиши шубҳасиз бугунги тарбиямизга бог'лиқ. Қолаверса, ёзги та'тилни баҳаво оромгоҳлар баг'рида о'тказаётган о'қувчилар янги о'қув йилини янги куч билан бошлашади. Бунинг учун серзавқ оромгоҳлар баг'ри кулгуларга кон, шодликка макон.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Жажжиларга шодлик улашибТиббий сабоқлар

Жажжиларга шодлик улашиб

ёхуд ҳамкорлик самаралари Болалик – беғубор олам. Бу оламда ҳамма нарса гўзал. Лекин танасида дарди бор бола соғлом тенгқурлари каби шўхликлар дунёсида сайр этишга интилса-да, каса

21.12.2020225
Болажонларга шодлик улашиб...Спорт

Болажонларга шодлик улашиб...

Куни кеча Шайхонтоҳур туман “Катта ҳовуз” маҳалласида жойлашган Тошкент шаҳар ОИТСга қарши курашиш марказида ОИТСга чалинган болалар учун 2024 – Янги йил муносабати билан ўтказилга

28.12.2023142
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031