Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Орияти достон бўлган эл

23.12.2013
93 марта ўқилди
Орияти достон бўлган эл

Кекса момом мук тушиб “Алпомиш”ни ўқиб ўтиради. Достондан парчалар ёд олади.

– Шу ёшида китоб ўқиб зарурмикан? – хаёлимдан ўтган фикрни унга айтолмайман, истиҳола қиламан. – Ўрнига бирор бадиий асар мутолаа қилса ҳам бўладику. Бунча шу достонга ёпишиб олмаса-а?!

Момом нега “Алпомиш”ни қайта-қайта ўқишини, бизга ҳам ўқишни маслаҳат беришини кейинчалик улғайганимда англаб етдим. Мазкур достон ўзбек халқига қўйилган ҳайкалдир. Унда миллий менталитетимиз, халқимизгагина хос бўлган хислатлар жуда гўзал акс эттирилган. “Алпомиш” миллатимизнинг қадимий қадриятларини, миллий ғурурини юқори пардаларда куйлаган мукаммал халқ эпоси ҳисобланади. Баъзи маълумотларга кўра, унинг яралишига асос бўлган энг кўҳна халқ эртаклари ва афсоналари бундан 2,5-3 минг йиллар аввалги замонга бориб тақалар экан. Достонни ўқир экансиз, миллий ғурурдан қалбингиз нурга, билагингиз кучга тўлади. Ёки бахшиёна қилиб айтадиган бўлсак, Ватан ори учун “сув келса симириб, тоғ келса кемириб” курашишга чорлайди. Достоннинг сюжети халқнинг бойларидан бўлмиш ака-ука Бойбўри ва Бойсарининг тўйга бориши, у ерда эса ака-укага фарзандлари бўлмагани учун ҳеч ким иззат-икром кўрсатмагани билан боғлиқ воқеадан бошланади. Шунда ака-ука бойларнинг ори келиб:

Бефарзанднинг йиққан моли зояди,

Яратганим бир тирноқдан аяди,

Шул сабабдан хумор кўзим ёшланди...

дея эл-улусни тарк этдилар... Бу ерда ака-укаларнинг тақдири орият нуқтаи назаридан тасвирланмоқда.

Бутун сюжет мана шу воқеага асосланади. Бундан келиб чиқадики, “Алпомиш” достони орият асосига қурилган асар. Қолаверса, асардаги бир неча ўнлаб ҳолатларда, жумладан, Бойсарининг Чамбилбелга кетиб қолиши, Алпомиш Барчиннинг орқасидан бориши, Барчин Алпомишни ҳамма қатори мусобақада иштирок этишини талаб қилиши, Алпомиш зиндонда ётганида Қоражоннинг ёрдамини қабул қилмаслиги, ҳатто Ёдгор онасининг тўйига қарши чиқишида ҳам орият бош мавзуга айланади.

Теглар:#2013/51

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021362
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021353