Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Организмни тозаловчи 7 маҳсулот

13.03.2017
75 марта ўқилди
Организмни тозаловчи 7 маҳсулот

Биз тановул қилдиган мева ва забзавотлар дори воситаларига қараганда организмни зарарли воситалардан бир зумда тозалай олади. Қуйида улар билан таништирамиз.

КАРАМ

Карам таркибида органик кислоталар мавжуд бўлиб, улар овқат ҳазм қилиш фаолиятига ижобий таъсир этади. Ичак микрофлорасини меъёрлаштиради.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, унинг таркибида жуда кам учрайдиган U витамини етарли миқдорда мавжуд. Мазкур витамин организмдаги  хавфли моддалардан фориғ қилиб, витаминлар синтези жараёнида қатнашади. Ҳатто, яранинг битишига кўмак беради.

ҚИЗИЛ ЛАВЛАГИ

Қизил лавлаги организмни тозаловчи биринчи рақамли маҳсулот саналади. Бунинг сабаби унинг таркибида клетчаткалар, мис, фосфор, С витамини ва барча турдаги фойдали кислоталар мавжуд бўлиб, улар овқат ҳазм қилинишида муҳим аҳамиятга эга.

Унинг таркибида жигарни токсинлар (заҳарли моддалар)дан тозаловчи воситалар мавжуд ҳамда унинг таркибидаги фоли кислотаси  организмни ёшартириш хусусиятига эга. Яна унинг таркибидаги кварц моддаси мавжуд бўлиб, у тери, соч ва тирноқлар саломатлигини мустаҳкамлайди.

САРИМСОҚ

400 дан ортиқ фойдали моддалар бир дона саримсоқ бўлаги таркибида мавжуд. Мазкур моддалар қон-томирларни тозалашда, қондаги холестерин миқдорини камайтиришда ва мия саратонини хавфини бартараф қилишда муҳим аҳамиятга эга. Саримсоқ таркибидаги учрайдиган хеликобактер моддаси меъда ярасининг битиб кетишида самарали таъсир этади.

Дифтерия, глист ва сил таёқчаларини “ўлдиради”.

ПИЁЗ

Пиёз таркибидаги фитонцидлар ўзида эфир мойини сақлайди. Фитонсидлар бир неча сония ичида кўп миқдордаги замбуруғ ва бактерияларни ўлдиради. Шу билан биргаликда у овқат ҳазм қилиш жараёнида муҳим аҳамиятга  ва иштаҳани очувчи хусусиятга эга.

Мазкур сабзавот таркибида жуда кўп миқдорда олтингугурт мавжуд бўлиб, у хавфли маҳсулотлардан организмни зарарсизлантиради ва йўқотади.

ОЛМА

Олма таркиби пектин ва клетчаткаларга бойлиги сабаб овқат ҳазм қилиш фаолиятини меъёрлаштиради. У иштаҳани кўтаради, меъда шираси ишлаб чиқарилишини фаоллаштиради, қабзиятдан фориғ этади. Шу билан бир қаторда олма А турга мансуб грипнинг қўзғалишига қаршилик кўрсатади, ич кетишига қарши восита саналади.

АВОКАДО

Мазку “жанубий” меванинг фойдали хусусиятларидан афсуски ҳамма ҳам хабардор эмас. Авокадо таркибидаги глютатион моддаси жигарга тушадиган хавфли канцероген моддалардан ҳимоялайди. Қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради, ҳазм жараёнини яхшилайди, организмни кислород билан таъминлайди.

КЛЮКВА

Клюква энг кучли табиий антибиотик ва вирусларга қарши воситадир. У қовуқни тозалайди ва уни хавфли бактериялардан бартараф этади. Саратон ҳужайралари ривожланишига тўсқинлик қилади ва қон-томирлардаги тромблар ҳосил бўлишига йўл қўймайди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.20251592
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.20251330