Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш

14.06.2013
43 марта ўқилди
Ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш

Мамлакатимизда чет тилларни ўқитиш тизимини жаҳон стандартлари даражасида ташкил этиш йўлида тинимсиз саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бунда хорижлик мутахассислар тажрибаси билан танишиш, улардаги ўқитишнинг энг илғор методларини ўрганиш ва уни юртимиз таълим методикасига мослаштирган ҳолда амалиётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, узлуксиз таълим тизимининг Давлат таълим стандартлари "Чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўргатиш ва баҳолаш" (CEFR) талабларига таянган ҳолда ишлаб чиқилиб, яратилган давлат таълим стандартларининг ҳар жиҳатдан пухта бўлишини таъминлаш мақсадида халқаро экспертлар жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан Франциянинг халқаро педагогика тадқиқотлар маркази ва Версаль Академияси ҳамда ўзбекистонлик педагоглар иштирокида видеоконференция ўтказилди. Видеоконференцияда Франциядаги нуфузли Академия мутахассислари ва юртимизнинг француз тили ўқитувчилари француз тилини ўқитиш масалалари юзасидан муҳокамалар ташкил этилиб, ўзаро тажриба алмашилди.

Бугунги кунда республикада 1221 та умумтаълим мактабларининг 5-9 синфларида 232 минг 645 нафар ўқувчилар француз тилини ўрганиб келмоқда.

Чет тилидан умумевропа компетенциялари асосида яратилган давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун янги "Hirondelle" – "Қалдирғоч" дарслик мажмуаси яратилди. Ушбу дарсликни яратишда Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан яқиндан ҳамкорлик қилинди. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ва Франциянинг юртимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда республикада энг илғор француз тили ўқитувчилари малакаси оширилди, махсус курсни муваффақиятли тамомлаган педагогларга сертификатлар берилди.

Теглар:#2013/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782