Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ораста қизлар – фаришта қизлар

18.02.2014
71 марта ўқилди
Ораста қизлар – фаришта қизлар

Фан-техника тез суръатлар билан тараққий этаётган ҳозирги даврда юксак маънавиятли, тиббий саводхон ёшларни тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Ёш авлод маънавиятининг асосий пойдевори эса улар таълим олаётган даргоҳда шаклланади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, айниқса, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича қатор ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Тошкент Меҳмонхона хўжалиги ва сервис касб-ҳунар коллежида “Маънавий муҳитни соғлом-лаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ўқув муассаса, маҳалла ва оилавий поликлиникаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзуидаги ижтимоий лойиҳа асосида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда қизларнинг жамиятда ўз ўринларини топишида ота-она, маҳалла, оилавий поликлиника шифокорлари ҳамда ўқув муассасаларининг ўрни мавзусига бағишлаб “Ораста қизлар” тўгараги гуруҳ сардорлари томонидан тайёрланган тақдимот ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Жумладан, қизларнинг “Бир болага етти маҳалла ота-она”, “Оила қуришда тиббий кўрикнинг аҳамияти”, “Эрта никоҳнинг салбий оқибатлари”, “Мен нега клип кўрмайман?” каби мавзулардаги чиқишлари юзасидан малакали психолог ва педагоглар иштирокида баҳс-мунозаралар ўтказилди ҳамда ўқувчиларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари тингланди.

– Ёшларни тарбиялашда жамоатчиликнинг кучи ва таъсиридан кенг фойдаланяпмиз, – дейди коллеж директори, иқтисод фанлари доктори Олим Исаев. – Билим масканимиз жойлашган маҳалла йиғини жамоаси, 46-оилавий поликлиника шифокорлари, маҳалла нозирлари, хотин-қизлар кенгаши раислари, 254-мактаб раҳбарияти билан бўлган ҳамкорлигимиз коллежда таҳсил олаётган ёшларни ҳар жиҳатдан етук шахс бўлиб камолга етишида ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Шу боис бу масалага биз педагоглар жамоаси жиддий эътибор қаратамиз. Ўқувчиларнинг я-шаши, оилавий шароити билан яқиндан танишиб, уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказамиз. Бугунги тадбир ҳам ана шу ҳамкорликнинг натижасидир.

Теглар:#2014/6

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИЖамият

ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЁХУД ИСТИҚБОЛ ОДИМЛАРИ

Оила ва гендер илмий тадқиқот институтининг истиқболдаги фаолияти тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оила ва хотин қизлар қ

07.03.2024781
Қошларни ўстирмоқчимисиз?Маданият

Қошларни ўстирмоқчимисиз?

Илгари қошларни жуда нозик, ипсимон шаклда териш урф бўлган, ­аммо эндиликда қалин қошларни кўпроқ кўрмоқдамиз. Ҳатто Европа мода кўргазмаларида, журналларда ва қизларнинг блоглари

15.09.2022110
Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган  патронаж ва скрининг текширувлар...Тиббиёт олами

Хотин-қизлар ўтиши лозим бўлган патронаж ва скрининг текширувлар...

Хасталикни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. Бу тамойил бугун юртимиз тиббиётидаги устувор вазифага айланган. Шу сабабли мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қили

25.07.2024321
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222