Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўқувчилар кўнглига йўл топиш – ютуқлар заминидир

16.02.2018
88 марта ўқилди
Ўқувчилар кўнглига йўл топиш – ютуқлар заминидир

Ўқувчиларимиз мумтоз шоирларимиз Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишлаб бошланғич синфлар ўртасида ўтказилган “Назм ва наво” кўрик-танловининг туман босқичида биринчи ўринни эгаллашди.

Айниқса, аллома боболаримиз ёзган ғазал ва рубоийларни ифодали ёд айтишда уларга тенг келадиган ўқувчи топилмади. Ҳал қилувчи 3-чоракни ҳам юқори кўрсаткичлар билан якунлашга ҳаракат қилаётган синфимиз учун бу жуда қувонарли бўлди. Бундай ютуқ ўз-ўзидан келгани йўқ, албатта.

Маълумки, бошланғич синф билимнинг асосий пойдевори ҳисобланади. Мен ҳар бир машғулотда ана шу талабга амал қиламан. Ҳар доим ўқув йили бошида ота-оналарга “Болангизни сизга ёққан фазилатлари ҳамда сиз бартараф қилишга қийналаётган камчиликлари” деган анкета варақасини тарқатаман. Бу нарса менга синфимдаги 39 ўқувчининг ҳар бирига ўзига хос ёндашиш имконини беради. Зеро, ўқувчини тушуниш устоз учун ярим муваффақият дегани.

Болаларни бадиий китобларга қизиқишини орттириш ҳам ютуқлар гарови. Синфда, ҳар бир оилада мўъжазгина кутубхона ташкил қилдик. Бунда менга синф ота-оналар қўмитаси раиси Солиҳа Абдуназарова кўмакдош бўлди. Ота-оналар билан бола ҳаёти, унинг тафаккури ва дунёқараши, нутқининг бойишида бадиий асарларнинг ўрни ҳақидаги суҳбатимиздан бир ҳафта ўтар-ўтмас, синфимиз кутубхонаси 100 дан ортиқ бадиий китоблар билан бойиди. Дарсдан сўнг тарбия ва одобнома дарсларида ана шу китоблардаги турли ривоят, эртакларни болалар билан биргаликда ўқиймиз. Баҳслар уюштирамиз. Бу мунозаралар болаларни мустақил фикрлашга ундабгина қолмасдан ёзувчи ва шоирларнинг ҳаёти ва фаолиятини ҳам чуқур ўрганишларига омил бўляпти. Мактаб бўйича сифат кўрсаткичининг юқори бўлиши, биринчи навбатда болаларнинг шеъриятга, китобга бўлган қизиқиши, қолаверса,”Ифодали ўқиш” тўгарагидаги машғулотларимиз самараси, десам хато қилмаган бўламан. Ҳар бир оиладаги муҳит, шарт-шароит билан таништирган Моҳинур номли маҳалла раиси Зайнаб Ғаниевадан ҳам миннатдорман. Ватанимиз келажаги бўлган болаларни ҳар тамонлама етук, ватанпарвар ва меҳнатсевар бўлиб камол топишида маҳалла – мактаб – оила ҳамкорлиги дилимиздаги эзгуликлар рўёбига замин бўлиши, шубҳасиз.

Теглар:#2018/7

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022895
Ўқувчиларга хос касалликТабобат

Ўқувчиларга хос касаллик

Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка

30.09.2022215
ФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИМаданият

ФАН ОЙЛИГИДА ТИЛНИНГ АҲАМИЯТИ

Шайхонтоҳур туманидаги 10-мактабда фан ойлиги муносабати билан адабиёт, рус ва инглиз тиллари ойлигининг ёпилиш фестивали бўлиб ўтди. Ўқувчиларнинг инглиз ва рус тилидаги ижодий чи

29.11.2022280
Мактабда Наврўз тантанасиМаданият

Мактабда Наврўз тантанаси

Шайхантоҳур туманидаги 10-сонли мактабда Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қадриятларимиз тараннум этилган тадбирда ўқувчилар томонидан намойиш этилган миллий либосла

24.03.2022154