Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўқувчига энг яхши туҳфа

11.05.2013
44 марта ўқилди
Ўқувчига энг яхши туҳфа

Бугунги ўқувчининг дарс тайёрлаши, қўшимча вазифаларни бажариши учун ўқув қўлланмаси-ю, адабиётлар талайгина.

Иқтисодиёт соҳасини эгаллаётган ёшларимиз учун шу йил нашр этилган "Кичик корхоналарни молиялаштириш" қўлланмаси ҳам шулардан биридир. Китобда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик масалаларига кенг ўрин берилган бўлиб, Тошкент Банк коллеж уни ўқитувчиси, касб-ҳунар таълими аъло­чиси Нигора Абдураҳмонова тайёрланган. Ўқув қўл­лан­маси касб-ҳунар коллежларининг "Молия" ва "Банк иши" мутахассислиги ўқувчиларига мўлжалланган.

Юртбошимиз 2013 йилни "Обод турмуш йили" деб эълон қилар экан, мамлакатимизда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим масалалардан бири – кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш эканлигини яна бир бор таъкидлади. Шу жиҳатдан қўлланма учун муҳим мавзу танланиб, унда кичик корхоналарни ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш, улар фаолиятини ва истиқболда ривожлантиришни режалаш, харажатларни бошқариш, солиқ, кредит каби бошқа муаммоларини ҳал этиш масалалари қамраб олинган. Юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириб бориш эса ўсиб келаётган авлод, етук мутахассислар қўлида экан, уларнинг иқтисодий билимларини пухта ва чуқур ўрганиб боришлари давр талабидир.

Теглар:#2013/18

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782