Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ўқувчи билимидаги бўшлиқлар

28.05.2016
69 марта ўқилди
Ўқувчи билимидаги бўшлиқлар

уни ўз вақтида аниқлаш бугунги кун педагогининг муҳим вазифасидир

Ҳозирги глобаллашув даврида миллатимиз олдида турган асосий вазифалардан бири ёш авлодни миллий руҳда тарбиялашдир. Бу борада юртимиз таълим тизимида ҳам қатор вазифалар белгиланиб, унинг ижроси таъминланмоқда.

Жумладан, пойтахтимизнинг Сергели туманидаги 300-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқувчи ёшларни мукаммал билим олишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилди. Бу даргоҳда 40 та ихтисослаштирилган синфлар мавжуд бўлиб, фанлар чуқурлаштирилган ўқув режаси асосида ўтилади. Ўқувчиларга юксак тажрибага эга педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда.

Бироқ, шу ўринда ҳақли савол туғилади. Таълим олаётган ўқувчиларнинг барчаси ҳам фанларни тўлиқ ўзлаштира оляптими? Тажрибадан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, синфдаги барча болалар ҳам бирдек аълочи бўла олмайди. Чунки, уларнинг қобилиятлари турличадир. Шуни ҳисобга олган ҳолда биз педагогларнинг асосий вазифамиз ўқувчи билимидаги бўшлиқларни ўз вақтида аниқлаш ва тўлдириш, ҳар бирини қобилиятларига қараб йўналтиришимиз зарур. Унга кўра синфлар бўйича фанлардан мавзулар кесимида ўқувчилар эгаллаши мажбурий бўлган билим, кўникма ва малакаларини аниқлаш лозим. Аниқланган БКМларни метод бирлашма йиғинида муҳокама қилган ҳолда ўқувчиларнинг бўш вақтларини фойдали ўтказишни ўқув режасига киритиш керак. Шунингдек, ўзлаштирилмаган БКМлар асосида ҳар бир ўқувчи билимидаги бўшлиқлар рўйхатини тузиб, бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни синфлар ва фанлар кесимида ташкил этиш лозим. Ҳар ой ва чоракда эса ўқувчи ўзлаштиришига қийналаётган мавзуларни аниқлаб бориш керак бўлади.

Юқорида қайд қилинган ишларни амалга ошириш учун фан ўқитувчиси ҳамда синф раҳбари ҳамкорликда ўқувчининг ўзлаштиришга таъсир қилувчи омилларга ҳам эътибор қаратиш зарурдир. Хусусан, боланинг қандай муҳитда вояга етаётгани бунда муҳим аҳамият касб этади. Оиладаги муҳит, ота-она ўртасидаги келишмовчилик натижасида келиб чиқадиган бола ривожланишидаги қусурлар, яъни витамин етишмовчилиги, асаб тизимининг таранглиги, зарарли одатларни ўзлаштириш ўқувчининг таълим олишига салбий таъсир кўрсатади.

Шуни унутмаслик керакки, бола ҳамиша рағбатга эҳтиёж сезади. Озгина эътибор ўқувчини янада иштиёқ билан ўқишига туртки бўлади.

Бундан кўриниб турибдики, болаларнинг ички ва ташқи омиллар таъсирига тушиб қолиши натижасида ўзлаштириш даражаси пасайиб кетади. Агар бу муаммо ўз вақтида аниқланса ҳамда синф раҳбари, фан ўқитувчиси, ота-она ҳамкорликда ишлар тўғри йўлга қўйилса, ўқувчилар билимидаги бўшлиқлар бартараф этилади. Бундан ташқари уларни узлуксиз ўқув-ижодий фаолиятга жалб этиш, қобилиятни такомиллаштиришга хизмат қиладиган махсус дидактик воситалардан фойдаланиш ва шу асосда ўқувчининг фаоллигини ошириш зарурдир. Бу жараёнда эса шахсга йўналтирилган ёндашувни амалга ошириш алоҳида аҳамиятга эга.

Теглар:#2016/20

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022897
РЕЙТИНГ ДАФТАРИ –  ўқувчининг юзи, кўзгудаги акси(ми?)Жамият

РЕЙТИНГ ДАФТАРИ – ўқувчининг юзи, кўзгудаги акси(ми?)

Маълумки, ота-оналар ҳар гал янги ўқув йили олдидан фарзандлари учун керакли ўқув қуроллари танларкан кундалик рейтинг дафтарини ҳам ҳарид қилишни унутишмайди. Кундалик дафтар жилд

05.11.2020154
Ўқувчиларга хос касалликТабобат

Ўқувчиларга хос касаллик

Янги ўқув йили бошлангач болаларда ўқувчиларга хос касалликлар ҳам секин-аста ўз ривожланишини бошлаб юборади. Уларни бу касалликлардан омон сақлаш учун олдини олиш тадбирларини ка

30.09.2022216
Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талабиЖамият

Cалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби

Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бош­лашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.

31.05.2021335