Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Оқчорлоқ чорловлари

16.06.2014
38 марта ўқилди
Оқчорлоқ чорловлари

Инсониятга онг ато этилиши, унинг бу ёруғ оламда кўплаб сирли ҳодисотларнинг тагига етиши учун дастак бўлиб хизмат қилди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, бизни ўраб турган табиатнинг бошқа бир яратиқлари ҳам ўз тақдирлари билан дунёга келганлар. Фақат буни идрок қила олиш қобилияти уларда мавжуд эмас. Масалан, ҳайвонот олами, қушлар, ҳашаротлар...

Инсон буни тўғри англаб ета олади, назаримда. Аждоди машҳур мусиқачи Иоганн Себастиян Бахга бориб тақалувчи ХХI асрнинг машҳур америкалик ёзувчиси Ричард Бах қаламига мансуб “Оқчорлоқ ва Жонатан Лингвистон” асарини олайлик. Унда бутун ҳаётларини шўр денгиз устида балиқ тутиб кун кечирувчи оқчорлоқларнинг ҳаёти тасвирланади.

Асардаги ҳар бир қушнинг тақдирида инсон ҳаёти акс этишига қарамасдан ҳар қандай китобхон унда қушларнинг ҳам тақдири борлигини англай олади. Турмуши бир зайлда, ўзгаришсиз кечаётган бу балиқчи қушлар орасидан бир оқчарлоқ тўдадошларига ўхшамаган тарзда ҳаёт кечира бошлади. Жонатан ўз умрини мана шу шўр денгизда балиқ тутиб ейиш учун берилган деб ўйламади. У ҳаёт тарзини бутунлай ўзгартира олиши мумкинлигини, бунинг учун эса тинимсиз меҳнат қилмоғи, ўзига ато этилган кучни юзага чиқармоғи керак эди. У шу тариқа қариндошларидан, денгиз балиқчаларидан ўзини ҳоли тута бошлади ва оқчарлоқлар уча олмайдиган марраларни босиб ўтишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Жонатан атрофига теран назар соларкан, бу ҳаётда ҳар бир жонзотнинг имконият даражаси чексиз эканлигини, уни кучли хоҳиш ва тинимсиз меҳнат билан юзага чиқариш мумкинлигини ўз амалиёти орқали исботлаб беришга уринади. Асар сўнгида эса ўз қарашларининг қанчалик тўғри эканига сафдошларини ҳам ишонтира олади.

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, инсон ва жонли мавжудотларнинг келгусидаги фаолияти ўз меҳнатига ва кучига боғлиқ. Аммо бу тақдирни бутунлай ўзгартира олиш мумкин дегани эмас. Бунда шакл, замон ва макон ўзгаради, холос. Моҳият эса битикдагидек қолаверади.

Теглар:#2014/24

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782