Мамлакатимизда спортга бўлган эътибор кучайиб бораётганлиги бежиз эмас, албатта. Республикамизда мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ўртасида аньанавий "Умид ниҳоллари", "Баркамол авлод", "Универсиада" спорт ўйинларининг ўтказиб келинаётганлиги ҳам фикримизнинг ёрқин далилидир. Бу йил "Универсиада - 2013" спорт мусобақаларининг финал босқичига Бухоро вилояти мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.
Мазкур беллашувга қизғин тайёргарлик кўрган навоийлик талаба ёшлар ҳам совринли ўринларни мақсад қилиб, 4 июнь куни "Навоий" темир йўл вокзалидан Бухоро шаҳри томон йўлга чиқдилар.
3 июнь куни эса Навоий шаҳридаги "Гулшан" тўйхонасида спортчи талабаларимизни кузатиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбирда сўзга чиққан Навоий шаҳар ҳокими Баҳодир Жўраев мусобақа иштирокчиларига омад тилади.
– "Универсиада" мамлакатимиз миқёсидаги йирик спорт мусобақаларидан бири десам янглишмайман. Бухоролик дўстларимиз бу тадбирга катта тайёргарлик билан меҳмонларни кутмоқда. Қисқа вақт ичида халқаро талабларга жавоб берадиган спорт майдонлари, мажмуалар қурилди, мукаммал таъмирланди. Албатта, ҳар бир талаба қалбида совриндор бўлиш умиди мужассам. Ўйлаймизки, талаба ёшлар ишончимизни оқлаб, вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб қайтадилар, – дейди НДПИ ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Холбой Ибраимов.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТошкентда Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми старт олди
Ботаника боғида Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форумининг очилиши бўлиб ўтмоқда. "Учинчи ренессанс бунёдкорлари" шиори остида ўтказилаётган тадбирда бир қатор учрашувлар, танлов в
СпортМарафон: халқаро мусобақа якунига етди
V Тошкент халқаро марафони ўз якунига етди. Мусобақада 34 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун курашди. Унда минглаб спортчилар 3 км, 10 км, ярим марафон ва марафон
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
