Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорнинг асосий мақсади онкологик касалликлар туфайли ўлимни пасайтириш ҳисобига аҳоли ҳаёти сифатини яхшилаш ва умрни узайтириш ҳисобланган онкология хизматини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгиланган қуйидаги тадбирлар амалга оширилиши назарда тутилган:
Қаҳолини скрининг текширишларнинг самарали дастурларини босқичма-босқич амалга ошириш йўли билан онкологик касалликларни илк босқичларда фаол аниқлашнинг замонавий усулларини жорий этиш;аҳолининг онкологик касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг жаҳон стандартлари даражасига мувофиқ бўлган замонавий юқори технологик усулларидан фойдаланишини яхшилаш;
реабилитация ва паллиатив ёрдамнинг замонавий тизимини, шунингдек, хоспислар ташкил этиш йўли билан онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш;
онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг самарали усулларини ишлаб чиқишга йўналтирилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотлар доирасини кенгайтириш ҳамда замонавий маҳаллий ўсмага қарши препаратлар яратиш;
республика онкология муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш, шунингдек, уларнинг бинолари ва хоналарини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва янгиларини қуриш.
Қарор онкологик касалликларнинг олдини олиш, барвақт аниқлаш ва даволаш соҳасида тиббиёт ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона методик вертикали шакллантирилишини назарда тутади. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, минтақавий онкология диспансерларини унинг филиалларига айлантириш назарда тутилган. Қуйидагилар янгидан ташкил этиладиган марказ ва унинг филиаллари фаолиятининг устувор вазифалари этиб белгиланган:
аҳолининг онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволаш бўйича халқаро стандартлар даражасида ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш;
онкология соҳасида аҳолига юқори малакали даволаш-профилактика ёрдами кўрсатган ҳолда онкологик касалликларнинг олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
онкология соҳасида замонавий талабларга жавоб берадиган ва замонавий онкологиянинг илғор технологияларини эгаллаган юқори малакали тиббиёт кадрлари ва илмий мутахассислар тайёрлаш;
онкология соҳасида, шу жумладан, замонавий тиббиёт фанининг илғор ютуқларидан фойдаланган ҳолда илмий-амалий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш.
Хавфли ўсмаларга барвақт ташхис қўйишни яхшилаш ва импортнинг ўрнини босадиган маҳаллий ўсмага қарши препаратларни яратиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази негизида Саратон профилактикаси ва Экспериментал онкология марказлари ташкил этилади.
Онкологик касалликларнинг олдини олиш бўйича мувофиқлаштирувчи-методик фаолиятни таъминлаш ва скрининг текширувларини ўтказиш, онкологик касалликларга чалинган беморларнинг ягона ахборот базасини шакллантириш, шунингдек, саратон эпидемиологияси ва хавфли ўсмалар ривожланишининг молекуляр механизми соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш, маҳаллий ўсмага қарши препаратларни ишлаб чиқиш марказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
Режалаштирилган тадбирлар доирасида республика онкология муассасалари саратон касалликларини эндоскопик ва радиотерапевтик даволаш бўйича энг янги аппаратлар комплекслари билан жиҳозланади, шу жумладан, республикага “Да Винчи” роботлаштирилган жарроҳлик комплекси ва гамма тиғ сингари ноёб ускуна етказиб берилади.
Вилоят онкология муассасалари тузилмасида паллиатив ёрдам бериш бўйича бўлимлар, шунингдек, Тошкент, Фарғона, Самарқанд ва Урганч шаҳарларида тўртта минтақалараро хоспислар ташкил этилиши республика фуқароларининг ҳаёти сифати яхшиланишига принципиал жиҳатдан муҳим ёндашув бўлади.
Республиканинг барча ҳудудида кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонини ва Фарғона вилоятида тажриба лойиҳасини амалга ошириш доирасида қизилўнгач, меъда ва колоректал саратонни аниқлашга йўналтирилган скрининг тадқиқотларини босқичма-босқич жорий этиш йўли билан онкологик касалликларнинг олдини олиш ва барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштиришга, хавфли ўсмаларга барвақт ташхис қўйишнинг молекуляр-биологик, генетик, эндоскопик ва нур усулларини онкология диспансерлари амалиётига жорий этишга муҳим аҳамият берилган.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятТеридаги холлар онкологик муаммоларга сабаб бўладими?
Хол одамнинг бўйин ёки бош каби аъзоларида жойлашган бўлса, уни жароҳатланишдан эҳтиётлаш лозим. Чунки бўйинга ҳар куни кийимларнинг ёқаси тегиб ишқаланади. Бошда бўлса, сочни тара
Тиббий сабоқларБундай пайтда шошиб қолманг: болага дарҳол биринчи ёрдам кўрсатинг
Болада талваса хуружи содир бўлганда, табиийки, аксарият ота-оналар шошиб қолади. «Бундай пайтда нима қилиш керак?», «Қандай йўл тутса унинг аҳволи енгиллашади, тезроқ ўзига келади
ИқтисодБиринчи тиббий ёрдамда хатоликка йўл қўйманг!
КУЙГАН ЖОЙГА ЁҒ СУРТМАНГ! Тери куйганда дарров ғоз мойини қидиришга тушсангиз, хато қиласиз. Мойни куйган жойга суртишингиз заҳоти у ерда парда ҳосил бўлиб, ҳаво кирмайди, оқибатда
Тиббий сабоқларОлтин заррачалари саратонни енгишда ёрдам беради
Эдинбург ва Сарагоса университети ходимлари саратон касаллигини даволашнинг янги усулини топди. Улар саратонга қарши препаратларнинг самарадорлигини ошириш хусусиятига эга бўлган о
