Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Она табиатни асраш борасида экоҳафталик

12.06.2013
75 марта ўқилди
Она табиатни асраш борасида экоҳафталик

Дунёда она зоти борки, фарзандига ҳамиша яхшиликлар ва эзгуликлар тилаб келади. Ҳар бир она болаларининг камолини кўришни ният қилади. Табиатга нисбатан она сифатининг берилиши ҳам бежизга эмас. Зеро, табиат бизга ўзининг бебаҳо бойликларини илинади. Худди она сингари эркаликларимизни кўтаради. Шу сабаб биз ҳам фарзандлик бурчимизни бажаришимиз зарур.

Зеро, бугунги кунда экология муаммолари дунёдаги энг долзарб масалалардан биридир. Шу сабабли, ушбу муаммоларни ҳал қилиш БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига киритилган ва 2015 йилдан бошлаб бутун дунёда амалга ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари 5 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Бутунжаҳон атроф-муҳит куни деб эълон қилинди.

Шу муносабат билан юртимизда 28 майдан – 5 июнгача Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Глобал экологик жамғармасининг кичик лойиҳалар дастури ва Марказий Осиё минтақавий экологик марказининг ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 25 йиллиги ва 5 июнь – Бутунжаҳон атроф- муҳитни муҳофаза қилиш куни муносабати билан экоҳафталик ташкил қилинди.

Мазкур кенг қамровли экологик акцияда вазирликлар ва қўмиталар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

28 май куни пойтахтимиздаги "Интерконтиненталь" меҳмонхонасида экоҳафталикнинг очилишига бағишланган конференция ташкил қилинди. Тадбирда Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув ҳўжалиги масалалари ва экология қўмитасидан сенатор Холмурод Каримов, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ва БМТнинг биохилма-хилликни асраш бўйича Конвенциясининг миллий координатори Наримон Умаров, БМТ ва БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Стефан Приснер иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит ҳолати ва табиий манбалардан фойдаланиш тўғрисида маърузанинг тақдимоти бўлиб ўтди. Шу билан бир қаторда очилиш маросимида кўргазма ҳам ташкил қилиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва БМТнинг “Тараққиёт” дастури Ўзбекистондаги экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган лойиҳалари тақдим этилди.

Экоҳафталик давомида табиатни, биохилма-хилликни таъминлаш борасидаги лойиҳаларнинг бажарилиши борасида республикамизнинг Самарқанд, Андижон, Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларига саёҳатлар уюштирилди. Саёҳат давомида жойларда табиатни муҳофаза қилиш борасида эришилган ютуқлар жамоатчиликка таништирилди. Республикамиз бўйлаб экология соҳасидаги янги технологиялар намойиши ва соҳага доир илмий-амалий конференциялар ўтказилди. Экоҳафталик якуни доирасида 5 - июнь куни пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги Маданият ва истироҳат боғида "Сув ва ҳаво мусаффолиги учун" шиори остида тадбир ташкил қилинди.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаолликЖамият

Гендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик

Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр

27.11.20241176
Карьера кунида нималарга эришилди?Жамият

Карьера кунида нималарга эришилди?

Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту

29.04.20221031
Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишидаЖамият

Ўқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида

Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла

16.05.2022896
Йод етишмовчилиги жиддий муаммоЖамият

Йод етишмовчилиги жиддий муаммо

Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш

23.03.2023782