Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

ОНА-БОЛА САЛОМАТЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

02.05.2016
41 марта ўқилди
ОНА-БОЛА САЛОМАТЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Миллий матбуот марказида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар ва галдаги вазифаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Бу борада “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди томонидан ҳам қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, замонавий тиббий ёрдамни оилаларга яқинлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, оммавий спортни ривожлантириш, туғма ва орттирилган хасталиклар билан касалланган болаларни соғломлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Германиянинг “Friedensdorf International” халқаро ташкилоти билан ҳамкорликда ихтисослашган тиббий ёрдамга муҳтож бемор болалар хорижий клиникаларда соғломлаштирилмоқда. Жорий йилда ўн бир нафар бола Германия клиникаларига даволаниш учун жўнатилди. Ҳамкорлик доирасида 64 нафар бола мамлакатимиз клиникаларида операция қилиниб, соғломлаштирилди.

“Save the Children Koreya” халқаро ташкилоти билан имзоланган меморандумга кўра юрак туғма нуқсон мавжуд бемор 12 нафар болага Тошкент педиатрия тиббиёт институти кардиохирургия клиникасида операция қилиниши учун бепул оксигенаторлар ва бутловчи қисмлар топширилди.

Фонднинг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари томонидан хотин-қизлар қўмиталари ва Халқ таълими бошқармалари ҳамкорлигида оилаларнинг ижтимоий шароити, ундаги психологик муҳит ва болалар соғлиги ўрганилди. Кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадалари ҳарбий муассасаларда бўлиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

Экологик ноқулай шароитда яшовчи аҳолига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилган “Саломатлик поезди”нинг малакали мутахассислари Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятининг чекка туманларида яшовчи аҳолига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди бошқаруви раиси ўринбосари Н. Мўминов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тиббий маданиятни юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юксак самаралар бераётганини таъкидлади.

Теглар:#2016/17

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?Тиббий сабоқлар

XXI асрнинг янги эпидемияси: телефонга қарамлик болаларнинг саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?

Бугун гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисми, турли вазиятларда «ёрдамчи»мизга айланган. Керакли маҳсулотни харид қилиш, бирон инсон билан тез боғланиш, зарур маълумот олиш ёки юбор

05.06.2024160
Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?Тиббий сабоқлар

Болага уй шароитида муолажа қилишда ота-оналар қандай хатоларга йўл қўяди?

Совуқ ва ёғингарчилик – ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалад

13.12.20241251
Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?Тиббий сабоқлар

Болалар церебрал фалажи – умрбод даволанишни талаб қиладими?

Таҳлилларга кўра, ҳозир дунё бўйи­ча болалар церебрал фалажидан азият чекаётган 17 миллион нафар бемор рўйхатга олинган. Аммо ушбу касаллик кўпинча кеч босқичда аниқланишини инобат

08.11.20241227
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726