Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

18.04.2017
39 марта ўқилди
“Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Китоб орқали дунёни кашф этамиз” шиори остида “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” ўтказилмоқда.

Жорий йилдан бошлаб илк маротаба ташкил этилаётган мазкур ҳафталикдан мақсад ўқувчиларнинг билим олишга қизиқишларини шакллантириш, уларда мутолаа маданиятини тарбиялаш, китобхонликни ривожлантиришга инновацион ёндашувларни татбиқ этишдир.

Ҳафталик доирасида республикамиздаги барча таълим муассасаларида илмий-амалий конференциялар, давра суҳбатлари, таниқли болалар шоир ва ёзувчилари билан ижодий учрашувлар, янги адабиётлар кўргазмалари, маҳорат сабоқлари, турли танловлар, викториналар, интеллектуал ўйинлар ташкил этилмоқда. Ушбу тадбирларга қарийб 2 млнга яқин ўқувчи қамраб олинди.

Мазкур ҳафталик доирасида республикамиз бўйлаб “Бир фарзандга – уч китоб” акцияси ташкил этилди.

Шунингдек, ҳафталик доирасида “Виртуал саёҳат: “Севимли китобим катта эрканда”, “Олам ҳақида бир олам китоб” мультимедиали тақдимотлар, “Вебландия” ўқувчилари учун энг яхши электрон ресурслар тақдимоти” виртуал кўргазмаси, “Энг яхши китобхон оила”, Энг яхши китобхон синф”, “Энг китобхон мактаб” каби ижодий танловлар,   “Эртаклардаги севимли персонажлар” мавзуларида викториналар, “Эртаклар карвони”,“Китоблар оламига саёҳат” мавзуларида ифодали ўқиш танлови, “Болалар китобхонлиги сарҳадларини кенгайтириб” ва “Китоб варақлаганда...” мавзуларида ижодий учрашувлар, “Ўқиш - энг яхши машғулот” номли семинар-тренинг ва бошқа турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.20241222
Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформасиМаданият

Халқаро кўргазма: кўриб чиқиш ва намойиш этиш платформаси

"Ўзэкспомарказ" павильонларида 15-юбилей Марказий Осиё "Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CAITME 2024" халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йил 15 йиллигини нишонлаётган C

12.09.2024431
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.20252726
Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?Тиббий сабоқлар

Аломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?

Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало

28.12.20241244