
- Олхўрининг ватани Шарқий Кавказ ва Кичик Осиёнинг кенг ҳудудлари ҳисобланади. Ҳозирги кунда унинг юздан ортиқ тури маълум. Олхўри узоқ шимол ва экватор минтақасидан ташқари ҳама жойда хонаки ва ёввойи тарзда ўсади.
- Ёввойи олхўри нордон бўлгани учун пазандачиликда кам қўлланилади. Унинг дарахти манзара ёки бута девор қилиш учун экилади.
- Йирик, ширин олхўри одатда овқатга хомича ишлатилади. У мевали салат, пишириқ, музқаймоқ ва бошқа десерт таомларга қўшилади.
- Олхўридан гўштли овқатлар учун ҳам фойдаланилади. У овқатга ўзгача таъм беради.
- Нордон ва майда олхўрилар шарбат, қиём, шинни ва мармелад тайёрлашда ишлатилади.
- Олхўрининг оқ, сариқ, яшил, пушти, юмшоқ, қаттиқ, ширин, нордон каби навлари бор.

- Янги ва қуритилган олхўри овқат ҳазм қилинишини яхшилаш ва ич суриш хусусиятига эга.
- Мазасидан қатъи назар барча олхўри таркибида антиоксидантлар, органик кислоталар, шакар (сахароза, фруктоза, глюкоза) ва целлюзалар кўп бўлади. Шунингдек, у А, С витаминлари, калций, фосфор, калий, темир элементларига бой.
- Хитой ва Японияда тузланган олхўри қоқилари ҳам оммалашган.
- Ўрта асрларда олхўри дарахтининг танасидан ажралиб чиқувчи елимдан қўлёзмалар учун сиёҳ тайёрлашда фойдаланилган.
- Олхўрининг калория даражаси – 49 ккал.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
Тиббий сабоқларАломатларсиз иситма нима сабабдан чиқади?
Иситма – турли касалликлар белгиси. Аммо тиббиётда аломатларсиз тана ҳарорати кўтарилиши ҳолатлари ҳам учраб туради. Бундай вазиятда янглиш ташхис ва нотўғри муолажа беморнинг сало
