
Янги йил куни Тибетдаги “Озодлик” армиясининг бош шифохонасида почта жўнатмасини қабул қилиб олдим. Унинг устига “Қадрдоним Жанг амакимга”, пастки томонига эса “Женсун қишлоғидаги Зуомадан” деб ёзилган эди.
Бизнинг шифохонамизда қирқдан ортиқ Жанг фамилияли шифокор ва беморлар бор. Юборилган жўнатмада қабул қилиб оладиган одамнинг исми ёзилмаган. Хўш, бу совғани кимга топшираман? Охири юқоридагилар билан маслаҳатлашиб, касалхонадаги барча Жанг фамилияли кишиларни йиғмоқчи бўлдик. Тибетда эса кўп тарқалган оммавий исм бу – Зуома эди. Йиғилган Жанглар орасида ҳеч ким Женсун қишлоғини билмади. Кейин бошлиқлар келишиб, почта жўнатмасини очишга қарор қилишди. Эҳтимол, унинг ичида қабул қилиб оладиган одамнинг исми бордир? Ичидан битта кичкинагина сумкача чиқди. Уни очдим. Оппоқ қордек ипакка кўзим тушди. Ипакка олтин рангли қамчи ўралганди. Бу қамчининг узунлиги ярим метр бўлиб, ранги одамнинг кўзини қамаштиради. У соч толаларидан тўқилган эди. Унинг олдидаги қоғозни очиб ўқидим.
“Қадрдоним Жанг амаки мен тилайманки:
Баланд кўтаринг қамчини
Парвоз қилсин Осмонларда
Айлансин улкан тоғларни,
Қилинг табассум шу онда “
Яна савол туғилади. Бу совғанинг эгаси ким?
Таътил олганимда Баянхараула туманига боришим керак эди. Йўлимда Женсун қишлоғига дуч келдим. Менинг хаёлимга дарҳол “олтин рангли қамчи” келди. “Яхши бўлди, қамчининг тарихини сўраб суриштираман”, деб ўйладим.
Ўша куни кечқурун қишлоқ оқсоқоли билан учрашдим ва ундан сўрадим:
– Сиз Зуома исмли қизни танийсизми?
– Бизнинг қишлоқда тўртта Зуома бор, – кулиб гапида давом этди – сизга қайси бири кераклигини мен билмадим?
Миямда саволлар ғужғон ўйнарди. Энди уни қандай қилиб топаман? Фақат билганим унинг сочи тилларанг эди.
– Э, ҳа, сиз бизнинг кичкина Зуомамизни сўраяпсиз. У ҳозир бу ерда йўқ, кетган эди, – деб жавоб берди. Қизни топа олмаслигимни билдим ва оқсоқолга қамчи ҳақида сўз очдим.
Қамчи ҳақида гапирганимда раис жиддийлашиб қолди ва вазмин оҳангда гап бошлади: “Хитой давлати Мустақил бўлмасидан аввал бу ерларда Зеже исмли чорвадор ва унинг қизи яшар эди. Қизининг исми Зуома эди. Аммо бу қизча жуда хунук; бераҳм, жанжалкаш эди. Бойнинг қизи эди-да. Унинг сочи сийраклигидан толаларини санаса бўларди. Бизнинг кичкина Зуома эса жуда ақлли, чиройли бўлиб, қишлоқдаги барча одамлар уни кун фариштаси, деб аташарди. Унинг чиройига тенглашадиган гўзаллик йўқ эди. Зуома рақсга тушганда янада чиройли бўлиб кетарди. Зуоманинг оиласи чорвадор Эвенинг хизматкори ҳисобланишарди. Зуома беш ёшлигида ота-онасидан ажралди. Ўн ёшида ёмон Зуоманинг хизматкорига айланди. Бир куни Эвенинг дўсти уларни тўйга таклиф қилди. Зеже ўзининг хунук қизига чиройли кўйлак кийгизди. Бошига улама соч тақди. Шундай кийинтирганига қарамасдан чиройли либослар Зуоманинг ёқимсиз кўринишини яширолмади. Тўй маросими бошланди. Бу ернинг одатларига кўра хизматкорлар ҳам рақсга тушишиб, хўжайинларини табриклашарди. Мусиқа овози янгради. Бизнинг кичкина Зуома рақсга туша бошлади. Унинг кийимлари кўримсиз бўлсада, бунга ҳеч ким парво қилмади. У рақси билан барчани мафтун этди. Унинг кўзлари худди юлдузга ўхшар эди. Босган қадамларига гуллар ёғиларди.
Айнан шу дамда раиснинг кўзларида важоҳат порлади. Жаҳл билан гапида давом этди.
– Бадфеъл Зуома рақсни кўриб жаҳли чиқди ва хизматкоридан нафратланди. Уйига қайтиб келгач йиғлаб, ота-онасига арз қилди. Буни кўрган Зеже бизнинг Зуомани омборхонага олиб тушиб, унинг қўл ва оёқларини боғлади. Зуоманинг олтин рангли сочини ёқиб юборди, қизчанинг оёқларини уриб синдирди. Бундан роҳатланган ёмон Зуома кулиб, “Сен хунуксан, жуда хунуксан”, деб масхаралади.
Раис жаҳлидан тушиб гапида давом этди:
– Ниҳоят Хитой халқи озодликка эришди. Зеже бутун оиласи билан бу ерлардан қувилди. Аммо Зуоманинг ўрнидан туришга ҳоли қолмаганди.
Унга ёрдам тариқасида “Озодлик” армиясидан Жанг исмли докторни юборишди. У Зуоманинг жонига оро кирди. Унга бежирим кўйлаклар олиб берди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай Зуомага қаради. Шундан кейин Зуоманинг юзига қон югура бошлади. Аммо Жанг озиб қолган эди. Зуома оёққа тура бошлади.
– Зуома сен иродали қизсан, албатта юриб кетасан, – дея Жанг унга руҳий мадад берарди.
Орадан кўп ўтмай қизнинг оёқлари бутунлай тузалиб кетди. Лекин Зуоманинг сочлари бўлмаса қандай рақсга тушади?
Яна бир муаммо. Жанг Зуомани тинчлантириш учун; – Зуома сен ташвиш қилма. Мен албатта бир чорасини ўйлаб топаман, – деди. Айнан шу маҳалда Жанг бошқа буйруқ олди. Бу ерларни тарк этишга мажбур бўлди. Уни кузатишга бутун қишлоқ чиқдик. Зуома унинг олдига бориб елкасига бошини қўйди. Зуома бир оғиз ҳам сўз айтмади, айтганида у йиғлаб юборарди. Жанг унга Зуома хафа бўлма, сочингни тузатамиз, сен тоғларни, дарёларни, яйловларни кезиб рақсга тушасан, қўшиқлар айтасан.
Жанг кетганидан бери Зуома кунларни санай бошлади. Юз кун ўтганидан кейин Жангдан почта жўнатмасини қабул қилди. Ичида дори билан хат бор эди. Хатда Зуома бу дорини ичасан. Бу дори менинг аёлимга фойда берган. Мен ишонаманки, сен шундан даво топасан, дея ёзилган эди.
Ўтган йили бизнинг санъат ва маданият жамоамиз Зуомани санъаткор сифатида сайлаб олди. У ҳалигача қадрдони Жангни эслайди. Ундан жуда ҳам миннатдор, у дунёни кезиб рақсга тушмоқда, шўх-шўх қўшиқлар ижро этмоқда. Лекин бизлар Жангни топа олмадик. Уни исмини ҳам билмаймиз. Зуома Жангга миннатдорчилик мақсадида сочининг толасидан қамчи тўқиди, – деди раис.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СаломатликСоғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас
СаломатликБолани овқатлантиришнинг олтин қоидаси
Маълумки, болани икки ёшгача она сути билан озиқлантириш тавсия этилади. Эмизишдан чиқарилгач эса гўдак учун меъда-ичак касалликларидан ҳимояловчи, витаминларга бой рацион тузиш за
ОИВ инфекцияси нима?
ОИВ инфекцияси манбаи – бемор одамлар бўлиб, яширин давр бир неча ойдан 10-15 йилгача давом этиши мумкин. Бу даврда касаллик белгилари намоён бўлмайди ва ОИВ билан зарарланган шахс
Тиббиёт оламиКуз мавсуми болалар соғлиғига қай даражада таъсир кўрсатади?
Куз – пишиқчилик мавсуми, ўзгаришлар фасли. Унинг табиатига монанд об-ҳаво ҳам тобора салқинлашиб бораверади. Шу боис шифокорлар мазкур фаслда саломатликка кўпроқ эътиборли бўлишни
