Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Олтин куз ҳадяси

04.11.2013
73 марта ўқилди
Олтин куз ҳадяси

Ҳар фаслнинг ўз таровати бор. Баҳорда Она замин яшил либосида солланса, куз ўзининг тилларанг жилосини кўз-кўз этади. Ҳа, кузнинг чиройи ўзгача. У руҳга ором бағишлайди.

Дилни соҳир туйғулар сари чорлайди. Шоналардан тебраниб тушаётган япроқлар умр дафтарининг олтин саҳифаларидир.

Биласизми, дарахтлар баҳорда кўз ёрадиган куртакларини аслида кузда дунёга келтирар экан. Демак, ҳаёт давомийлигидан даракдир бу фасл. Куз интиҳо эмас, аксинча ҳаётнинг бошланишидир. Япроқлар узра сайр этаётган қуёшнинг заррин нурларида қувноқ болажонларнинг беғубор нигоҳини уқади киши. Боғлардан болаларнинг шодон ҳайқириғи эшитилади...

Куз – қут-барака, тўкинлик фасли. Айниқса, у юртимиз боғларига қадам ранжида қилиши билан лов-лов ёниб турган қирмизи олма-ю анорлар, беҳи-ю ёнғоқлар тотли қувватга тўлади.

Куз – ҳамжитҳатлик, эзгулик фасли. Ҳамма ҳашарга, ҳосилни биргалашиб йиғиб олишга отланади. Меҳр-оқибат, қадр-қиммат, дўсту биродарлик ришталарини мустаҳкамлайди бу фасл. Сўнг ўз ортидан неъматини барчага улашмоқ истагида сархил меваларни бозор томон етаклайди. Дастурхонлар нозу неъматга тўлади. Эл кўнгли чароғон, юрт ободликда юксалади.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?Тиббий сабоқлар

Кузги аллергия шамоллаш ва гриппдан қандай фарқланади?

Куз фаслида бурун оқиши, аксириш, йўтал, кўз ёшланиши ва қичишиши каби белгилар тез-тез учрайди. Кўпчилик бундай аломатларни шамоллаш ёки грипп билан боғлайди. Аслида эса улар мавсумий аллергиядан ҳам дарак бериши мумкин. Хўш, кузги аллергиянинг асосий сабаблари нималар? Уни ЎРВИ ва гриппдан қайси белгилари орқали фарқлаш мумкин?

23.10.20261627
Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?Тиббиёт олами

Магнит бўрони кузатилганда қандай йўл тутиш лозим?

Кейинги пайтларда сайёрамизда магнит бўрони тез-тез кузатилаётгани сир эмас. Хўш, ана шундай вазиятда шифокорлар қандай йўл тутишни тавсия этишади? – Магнит бўрони инсон саломатлиг

30.05.2022231
Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидасиСаломатлик

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хас

12.06.2023287
«Ёшариб» бораётган муаммо:  нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?Тиббий сабоқлар

«Ёшариб» бораётган муаммо: нега барвақт соч тўкилиши ва оқариши кузатилмоқда?

Ҳозир ёшлар орасида сочлари барвақт оқараётган ва ҳатто сочларнинг тўкилиши билан боғлиқ бўлган «алопеция» деб номланувчи касалликка чалинганлар кўп учрамоқда. Хўш, нима учун бу му

18.07.2024117